Пайшанба, Aprel 25, 2024

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи лавозимига юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этади. Юқори малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилади. Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғига лавозимига […]

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган асосий қадамлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу вазирлик республикада “Электрон ҳукумат” соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Бу эса, ўз навбатида, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик тизимига кирувчи соҳа корхоналарининг зиммасига […]

22 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон банки штаб-квартираси АКТ лойиҳалари катта координатори O.Петров бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган «Digital CASA» […]

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A. Арипов Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида 15 ноябрь куни «Siemens AG» консернининг Мюнхенда жойлашган бош қароргоҳида бўлиб, унинг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Ази Роланд Буш билан учрашди. Учршув чоғида томонлар «Хавфсиз шаҳар» концепциясини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик қилишни муҳокама қилиб, мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва […]

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда соҳа олдида турган устувор вазифалар ҳамда уларнинг ижроси муҳокама қилинди. Ҳайъат йиғилишида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ҳамда тизимдаги муассасаларнинг жойлардаги бўлинмалари видеоконференцалоқа ёрдамида қамраб олинди. Кун тартибига кўра, йиғилишда 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Биринчи масала […]

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш имкони яратилди. Ушбу хизмат бино ва иншоотлар шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган. Бу қандай амалга оширилади? 1-қадам. Кўчмас мулкнинг «Тури» (турар жой / яшовсиз) белгиланади. 2-қадам. Ариза берувчи тўғрисида маълумот тўлдирилади. 3-қадам. Хизматдан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлдирилади. Эслатиб ўтамиз, Фуқаролик […]

2018 йилнинг 22 майида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (“Б” корпус) да Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли Фармони асосида, 2018-2019 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Шу муносабат билан, #MITCROADMAP2018 анжуманида […]

Давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари (ЭДХ) электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида икки турдаги давлат хизматлари мавжуд бўлиб, булар ахборот (офлайн) ва интерактив хизматлардир. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг 2017 йил январь ойида ўтказилган сарҳисобига кўра, энг оммабоп интерактив хизматлар сирасига қуйидаги хизматлар кирган: “Юридик […]

Жорий йилнинг 17 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 502-сон қарори қабул қилинди. Қарорга кўра республиканинг барча ҳудудларида 90 комплект юқори қувватли ва 404 комплект кам қувватли рақамли телеэшиттириш узаткичларини ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш ҳисобига республиканинг барча аҳоли пунктлари рақамли телеэшиттиришлар билан қамраб […]

Маълумки, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Ушбу кўҳна замин кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндалари ҳисобланган аждодларимиз ватани ҳисобланади. Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимий давлатлардан бири бўлган Хоразм вилоятининг бугунги куни, хусусан, ҳудудда ахборот технологияларининг жорий этилиши кўрсаткичлари билан танишишгач, вилоятнинг ушбу йўналишда республиканинг бошқа ҳудудларидан қолишмайдиган натижаларга эришаётганига амин бўлиш […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар