14-15 август кунлари Тошкент шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея IT-саноатини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA) ҳамкорлигида “Очиқ дастурий маҳсулотларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Корея форуми” ташкил этилди. Анжуманда агентлик вице-президенти Ким Те Юл ҳам иштирок этди. Иккинчи йил ташкил этилган Форум Корея Республикасининг «Электрон ҳукумат» тизимида, жамиятни ахборотлаштиришда эркин ва очиқ дастурий таъминот маҳсулотларидан […]
2018 йилнинг 22 майида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (“Б” корпус) да Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли Фармони асосида, 2018-2019 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Шу муносабат билан, #MITCROADMAP2018 анжуманида […]
2 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлик раҳбарияти мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид ислоҳотлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, мазкур йўналишда Европа тикланиш ва ривожланиш банки билан амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли […]
Телекоммуникациялар Сафар натижаларидан келиб чиққан хулосалардан бири – бу, албатта, вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига жорий этиш соҳасидаги қабул қилинган қарорлар ижроси йўлида амалга оширилган ишларнинг бисёрлигидир. Хусусан, “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали, “ЎзИ Самарқанд” филиали, бешта мобил алоқа операторлари ва турли провайдерлар вилоят миқёсида аҳолининг телекоммуникация йўналишидаги эҳтиёжини қондириш […]
14-16 ноябрь кунлари Тунис Республикасида Бутунжаҳон телекоммуникация/АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Халқаро электроалоқа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда. WTIS форумида «Ахборотлашган жамият кўрсаткичлари» рейтинги эълон қилиниб, АКТни ривожлантириш бўйича 190 дан зиёд давлатларда ўтказилган ўрганишларнинг сўнгги натижалари маълум қилинади. Халқаро […]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва олиб кириш тизимини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида аҳоли фикр-мулоҳазалари ва муносабатларини ўрганиш мақсадида эълон қилинган. Ушбу қарор лойиҳасида Ўзбекистонга […]





