Жума, Aprel 19, 2024

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 февралида  мамлакатимиз Президенти томонидан “Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланган эди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатда  фармацевтика  саноатини янада ривожлантириш билан боғлиқ қатор устувор масалалар белгилаб берилди. Ана шу талаб ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бугун энг замонавий коммуникация технологияларини фармацевтика йўналишига […]

Кибержиноятчилар киберҳужумларга қарши бўлган замонавий технологияларни айланиб ўтиш умидида доимий равишда ўз иш усуллари ва қўллайдиган воситаларини такомиллаштириб боради. Мақоламизда бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар ва корхоналар дуч келиши мумкин  бўлган олтита асосий киберхавфни кўриб чиқамиз. Кўпчиликка маълумки, 2017 йил дунё аҳлига энг кучли шов-шувга сабаб бўлган  таъмагир-шифрловчиларнинг киберҳужумларини тақдим этди. Шунингдек, йирик корпорациялар ва миллионлаб […]

Тиббий муассасаларда катта ҳажмдаги махфий маълумотлар қайта ишланади, улар таркибида ходимлар ва беморларнинг шахсий маълумотлари ҳамда шифокорлик сирини ташкил қилувчи маълумотлар мавжуд, бу, ўз навбатида, тиббий ахборот тизимларининг юқори даражада ҳимояланган бўлишини тақозо этади.  Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббий муассасаларни ахборотлаштириш жараёни жадал суръатларда кечмоқда, тиббий фаолиятни комплекс автоматлаштириш, турли тиббий ахборот тизимларини ягона ахборот маконига […]

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга ошири­лиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 33 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 31 та банди ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 16 096,65 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 16 449,30 млн сўмни ташкил […]

Бугунги кун оммавий ахборот воситаларига назар солинса, мамлакатимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқлар ҳақида кўплаб мақолаларни кўриш мумкин. Ушбу мақолада, бу анъанадан бир оз четланиб, АКТ соҳасидаги кичик, лекин муҳим бир йўналишга танқидий эътибор қаратишга рухсат бергайсиз. Бу – ҳаммага маълум бўлган электрон ҳужжат айланиши тизимларидир. Маълумки, республика миқёсида электрон ҳужжат айланиши тизимларини татбиқ этиш ишлари […]

Бугун дунё бўйлаб ахборот хавфсизлиги билан биргаликда “киберхавфсизлик” тушунчаси кенг қўлланилиб, унинг аҳамияти борган сари тўлиқроқ эътироф этилмоқда. Қуйида киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ахборот хавфсизлиги ўртасидаги фарқи ҳамда кибержиноятчилик ва унга қарши курашишда Интернет-маданиятнинг аҳамияти ҳақида баён қилинади.  Киберхавфсизлик – кибермаконнинг барча ташкил этувчилари (яъни техник қурилмалар ва  фойдаланувчилар)ни ҳар қандай таҳдидлар ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланганлик ҳолати […]

Чет тилларни, айниқса турли миллат вакиллари орасида универсал сўзлашув воситаси – “Lingua Franca” ҳисобланган инглиз, немис ва француз тилларини ўрганиш яхши даромадли иш ва кўнгилдагидек касбий фаолиятни олиб бориш, порлоқ келажакка етаклайдиган жараён эканини бугун ҳамма тушунади. Бу жараённи ёшликдан, болаликдан бошлаш ҳам муҳим. Бироқ грамматикаси, тузилиши ва лексикаси жиҳатдан она тилимиздан фарқланадиган тилларни ўрганишда […]

«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида «2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури» тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 45 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 43 тасининг ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 17 853,7 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 17 734,0 млн сўмни ташкил этмоқда. […]

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ Мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилишини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган асосий қадамлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу вазирлик республикада “Электрон ҳукумат” соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Бу эса, ўз навбатида, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирлик тизимига кирувчи соҳа корхоналарининг зиммасига […]

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Бухоро, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Қадимдан илму маърифат ва маданият маскани бўлган бу гўша таърифи бутун оламга ёйилган. Бугунги кунда эса вилоятда мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг равнақ топишига ҳисса қўшадиган ишлар амалга оширилмоқда. Журналимизнинг ушбу сонидаги “Минтақалар” рукни остида Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши жараёнини […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар