Жума, Mart 29, 2024

Ўзбекистонда мобил телефонларга контент етказиб бериш билан биринчи бўлиб уяли алоқа операторлари 2000- йиллар бошларида шуғуллана бошладилар. “хххх рақамига SMS йўлла ва об-ҳаво маълумотига эга бўл” қабилидаги сервислар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу ҳолатда контент ташувчи ҳам, тўлов воситаси ҳам SMS бўлганди – маблағ ҳисобдан ечиларди ва муайян рақамдан SMS (кирувчи ёки чиқувчи) тарификация қилинарди. […]

Beeline Самарқанд вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Самарқанд шаҳрида, шунингдек Жиззах, Оқдарё, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд ва Тўйлоқ туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди. “Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – доимий равишда амалга оширилаётган вазифаларимиздан бири, […]

2 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлик раҳбарияти мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид ислоҳотлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, мазкур йўналишда Европа тикланиш ва ривожланиш банки билан амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли […]

Microsoft компанияси 11 апрель куни муаммоли Windows Vista операция тизимини қўллаб-қувватлашни бекор қилади.  Икки ой давомида тизимга охирги тузатишларни киритиш режалаштирилган. Vista кўпчиликни соғинтириб қўяди, деб бўлмайди: ўн минглаб веб-сайтлар фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтказган Net Applications компанияси таҳлилига кўра,  ўтган ойда Vista ОТ Windowsда ишловчи барча шахсий компьютерларнинг 1 фоизидан камроғида ўрнатилган экан. Шунга қарамай, […]

7 февралда Amazon интернет-ритейлери 2013 йилда иш бошлаганидан буён Amazon Payments сервисидан 33 миллион нафардан зиёд мижоз фойдаланганлигини маълум қилди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 23 миллион фойдаланувчини ташкил қиларди. Бундан ташқари, ўтган йилда одамларга бошқа сайтларда, масалан, Nine West ва L’Occitane дўконларида харид ҳақини тўлаш учун ўзларининг Amazon-логинларидан фойдаланиш имконини берувчи хизмат ҳақи ҳажми […]

Саёҳатга чиқиш фикри пайдо бўлишининг ўзи қидирув тизимларида бориладиган жой ҳақида ахборот излаш билан боғлиқ. Бирор мамлакатга ташриф буюришни режалаштириш интернет орқали брон қилиш, электрон авиачипта харид қилиш ва онлайн хариталар афзалликларидан фойдаланиш каби “рақамлашган жараёнлар”ни ўз ичига олади. Шундай индивидуал истеъмол турлари ахборот технологиялари фаол жалб қилинган катта саноатни шакллантиради. У ҳам бўлса XXI аср одамлари сифатида бизга насиб […]

11 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда рақамли технологияларга ўтиш, иқтисодий соҳалар, шунингдек таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларга IBMнинг инновацион ечимларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18-20 сентябрь кунлари АҚШга уюштирган […]

“Ақлли” шаҳарлар, смарт бино ва хонадонлар, “буюмлар интернети”, уларнинг автоматик равишда турли дастурлаштирилган амалларни бажариши ва интернетга уланиб, ўзаро ахборот алмашиши ҳақида гапирамиз-ку, лекин буларнинг барчаси бизга узоқ келажакдек туюлади. Сабаби шундаки, тарихан, ихтиролар концепцияси яратилиб, синовдан ўтказилиб ҳаётга тадбиқ этилгунича талаб қилинадиган жараён анча вақт, қолаверса ҳатто авлодлар алмашинувини ҳам талаб этган. Бугун замонамиз […]

Одамзод пайдо бўлибдики, унинг турмуш тарзи мунтазам ўзгариб келмоқда. Бу жараён дастлаб табиат ҳодисалари билан боғлиқ бўлган бўлса, кейинчалик эҳтиёжларни қондириш, вақтни тежаш ва бошқа енгилликларни яратиш учун инсониятнинг ўзи буни амалга ошириб келаётир. XXI асрда бу жараён ўзининг энг юқори чўққисига чиқди, десак янглишмаган бўламиз. Бу даврнинг ўзига хос белгиларидан бири – сунъий интеллект (artificial intelligence […]

Интернет тармоғи оммалашиб боргани сари, дунё бўйлаб алоқа боғловчилар сони кундан кун кенгайиб бормоқда. Эътиборли жиҳат шундаки, улар шунчаки суҳбат қуриш билан чекланиб қолишаётгани йўқ. Ўзаро манфаат, айниқса, у даромад келтирса, фойдаланувчиларни бир-бирига янада яқинлаштирмоқда. Узоқни яқин қилаётган бу каби алоқа шакллари тадбиркорларнинг ҳам жонига ора кирди, десак янглишмаймиз.  Эндиликда, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, интернет орқали бирор […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар