Жума, Aprel 19, 2024

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2017 йилнинг 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни жонли кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, жараёнларни онлайн тарзда намойиш этишни бошлади. Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этди. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz ҳаволаси орқали (TAS-IX), шунингдек, университетнинг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали онлайн кузатишлари мумкин. Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган […]

“Стартап ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек туман босқичи совриндорига айланган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари ўз стартап лойиҳалари устида ишлаш учун молиялаштириладилар. Танловнинг туман босқичи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси, Ўзбекистон Марказий банки ҳамда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаши остида 3 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилди. Танловда мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари, […]

“Электрон ҳукумат” Маълумки, электрон ҳукумат давлат органлари аҳоли, тадбиркорлар ҳамда бошқа давлат органлари билан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли орқали ўзаро самарали муносабатини йўлга қўйишда босилган асосий қадамлардан биридир. Мисол ўрнида айтиш мумкинки, мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш учун авваллари туман (шаҳар) солиқ инспекциясига бориб, навбатда туриб, ёзма равишда ариза ёзиб, ушбу […]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолаган эди. Ушбу мактабга: – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш; – […]

Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та  университет жой олди. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар. “Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида […]

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги соҳа мутахассисларининг билим-кўникмаларини халқаро тажриба мисолида бойитишга алоҳида диққат қилмоқда. Жумладан, вазирлик йўлланмаси билан мутахассисларнинг грант асосида хориждаги қисқа ва узоқ муддатли ихтисослашган ўқув курсларида малака ошириб қайтишлари тизимли йўлга қўйилди. Вазирлик Юридик бўлими бош юристконсульти Дарья Абдалимова 2008 йилдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатиб келади. […]

22 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон банки штаб-квартираси АКТ лойиҳалари катта координатори O.Петров бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган «Digital CASA» […]

Интернет, 15 ноябр, 2018 йил. Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишлашни бошлади. Бу ерда инсонлар қўшнилар билан ўз тумани янгиликларини муҳокама қиладилар, эълонларни жойлаштиради, яқин-атрофдаги қизиқарли ҳодисалар ҳақида билиб оладилар. Бунгача хизмат фақат Россияда Яндекс.Район номи билан фаолият кўрсатаётган эди. Тошкент шаҳридаги 11 та туманнинг ҳар бирида фойдаланувчилар маҳаллий янгиликларни ўқиши мумкин бўлган ҳамжамиятлар мавжуд: масалан, кўчанинг […]

22 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор елчиси Квон Йон У билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш масаласида ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар АКТ соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва олиб кириш тизимини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида аҳоли фикр-мулоҳазалари ва муносабатларини ўрганиш мақсадида эълон қилинган. Ушбу қарор лойиҳасида Ўзбекистонга […]

- Advertisement -

Сўнгги мақолалар