Хоразм вилояти: лойиҳалар ва имкониятлар

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ”

Бугунги кунда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожлантириш хусусан “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш борасида ислоҳотлар олиб борилмоқда.

“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш баробарида иқтисодиётнинг барча жабҳаларида янгиланишлар юзага келмоқда.

2015 йил 9 декабрда қабул қилинган “Электрон ҳукумат тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ушбу Қонун билан белгиланган устувор вазифалар бу соҳада олиб борилаётган ишларда дастурил амал бўлмоқда.

Мазкур Қонунда “Электрон ҳукумат” тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:

электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими.

Қисқача айтганда “Электрон ҳукумат” тизими аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан қулай ва осон фойдаланишлари учун замин яратади. Бу тарзда хизмат кўрсатишда вақт, маблағ ва бошқа сарфланадиган омиллар минимал даражагача камайтирилади. Ортиқча оворагарчиликларнинг олди
олинади.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ

Ҳозирги кунда давлат хизматлари марказлари орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига бир қатор хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Бу хизмат турларинг сафи кенгайиб, сифати ҳам ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5278-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан 2018 — 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, «ягона дарча» тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатга кўра 2018 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги хизмат турлари Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади.

• Муҳандислик-коммуникация тармоқларига «тайёр ҳолда» уланиш;
• Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш;
• Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш;
• Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
• Лойиҳа ҳужжатларини келишиш;
• Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш;
• Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш;
• Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга
қабул қилиш;
• Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш;
• Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат
бериш;
• Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш;
• Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза
бериш;
• Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш.

Эндиликда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳеч қандай ортиқча тўсиқларсиз ушбу давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР

My.gov.uz, my2.gov.uz, e-auksion.uzchevrolet.uz ва avtoraqam.uzex.uz порталларининг имкониятлари;

Бугунги кунда мамлакатимизда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида гапириладиган бўлса “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни келтиришимиз мумкин.

“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш борасида энг асосий ва йирик лойиҳалардан бири бу My.gov.uz яъни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидир. My.gov.uz портали орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари бир қатор хизматлардан онлайн тарзда фойдаланишлари, давлат органларига мурожаатлар юборишлари мумкин.

2013 йилнинг 1 июль санасидан бошлаб ишга туширилган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (My.gov.uz) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот ва интерактив хизматларни кўрсатиш ягона нуқтаси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Эндиликда мазкур порталнинг такомиллаштирилган янги талқини (my2.gov.uz) ишга туширилган бўлиб, бу орқали янада мукаммаллашган ва кўп сондаги давлат хизматларидан қулай фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

My2.gov.uz портали my.gov.uz га қараганда қулайроқ ва кўпроқ хизматлар тақдим этишга мўлжалланган порталдир.

Унда Божхона, Ижтимоий таъминлаш, УЖКХ, Транспорт, Лицензиялаш, Солиқлар,
Адлия, Кўчмас мулк, Тадбиркорлик, Маълумотномалар, Инвестиция ва савдо соҳаларига оид қатор хизматлар мавжуд.

Буларга СТИРни аниқлаш, барча турдаги коммунал хизматлар бўйича шахсий ҳисоб рақам ҳолатини текшириш, тўловларни амалга ошириш, Шахсий Жамғариб бориладиган пенсия омонати ҳолати тўғрисида маълумот олиш, Фуқароларнинг тўланган СУҒУРТА бадаллари тўғрисида маълумот олиш, Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги
тўғрисида маълумотнома олиш, Нотариус рўйхатига олдиндан ёзилиш, Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш, Янги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа хизматларни мисол қилиб келтириш мумкин.

«E-IJRO AUKSION»

Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июль 2017 йилда ПҚ-3149- сонли қарори қабул қилинган. «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМда аукционлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулк ни реализация қилиш учун ташкил этилади ва фақатгина электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади. «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ фуқаролар учун электрон онлайн-аукционларда кенг иштирок этиш ҳамда кўчмас мол-мулк, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни адолатли ва шаффоф савдоларда сотиб олиш имкониятини таъминлаш учун мўлжалланган.

«E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ яратишнинг асосий мақсадлари:
– ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш;
– нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш;
– суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш;
– электрон онлайн-аукционлар Интернет тармоғида аризаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш жараёнларига ҳар қандай аралашувга йўл қўймайдиган механизмини яратиш;
– ахборот хавфсизлиги воситалари ёрдамида ахборот бутунлигини ва махфийлигини таъминлаш.

GM UZBEKISTAN АЖ томонидан яратилган имкониятлар.

2017 йилнинг 29 сентябрь санасида компания «Chevrolet.uz» Ягона сотув порталини ишга туширди. Ушбу Ягона сотув портали реал вақт режимида керакли конфигурация, модель, ранг, мос тўпламдаги автомобилга буюртма бериш ва буюртмани рўйхатга олиш учун яқин орадаги автосалонлардан бирини танлаш имконини беради.

Бунда харидор буюртма берилган автомобилни айни пайтдаги навбат ҳолатини доимий равишда кузатиш имкони мавжуд. Жорий этилган ушбу янги тизим автомобиль харид қилишнинг барча босқичларидаги шаффофликни таъминланганлиги автомобилни сотиб олишда максимал қулайликни таъминлайди.

AVTORAQAM.UZEX.UZ ПОРТАЛИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ

2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда серталаб комбинациядаги давлат автомобиль регистрацион рақамларини юқори тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан, кимошди савдоси орқали сотиш тартиби жорий этилди.

Унга кўра avtoraqam.uzex.uz порталидан рўйхатдан ўтиб бемалол исталган комбинациядаги автомобиль рақамлари бўйича аукционда иштирок этиш мумкин.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

“Электрон ҳукумат” тизимининг асосини телекоммуникация инфратузилмаси
ташкил этади. “Электрон ҳукумат” тизими самарали фаолият олиб бориши учун юқори сифатли телекоммуникация инфратузилмаси яратилган бўлиши зарур.

Бугунги кунда Республикамизда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан бу борада вилоятимизда ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хоразм вилоятида умумий сиғими 99,444 минг рақамга тенг 118 та телефон станциялари тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, 68,235 минг фойдаланувчиларга алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Вилоятда Интернет хизматларини кўрсатувчи кенг полосали қурилмаларнинг сиғими 38,7 минг портга етказилган бўлиб, улар орқали 23,3 минг нафар абонентларга Интернет хизматлар кўрсатилмоқда. Вилоятда оптик толали алоқа линияларининг жами узунлиги 1497 км.га етказилган бўлиб, тармоқ ўтказувчанлик даражаси вилоят марказигача 40 Гбит/сга ва туман марказларигача 10 Гбит/сга етказилган.

“Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали бўйича вилоят ҳудудларида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича 12 та замонавий савдо офислари (ягона ойна марказлари) ишга туширилган.

2015 йилдан ахборот-маълумот хизматлари кўрсатишга мўлжалланган янги марказ (Call-Center) ҳамда 2016 йилдан видеоконференция алоқаси ёрдамида интерактив йиғилишларни ташкил этиш, илғор хориж тажрибаларини ўрганишга имконият берувчи мультимедия студияси ташкил этилган.

“Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиали миллий мобил алоқа оператори тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида вилоятда қурилиб ишга туширилаётган мобил алоқа база станциялари орқали ҳудудда Uzmobile миллий мобил алоқа оператори томонидан GSM/UMTS/LTE стандартлари қамрови даражаси оширилмоқда.

Мобил алоқа тармоқларида фойдаланувчилар сони 1 180 минг нафарга етказилди. Мобил интернетдан фойдаланувчилар сони 890,9 минг нафарни ташкил
этмоқда.

РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Рақамли телевидениени ривожлантириш бўйича давлат дастурларига асосан вилоятда Урганч, Питнак, Тупроққалъа, Саримой радиотелеузатиш станцияларида жами 7 та рақамли телевизион узаткичлар ўрнатилган бўлиб, рақамли телевидение қамров даражаси 100 фоизни ташкил этмоқда.

Вилоят аҳолиси учун рақамли телевидениенинг тижорат дастурларини тақдим этиш мақсадида “UZDIGITAL TV” МЧЖнинг савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси вилоят марказида ўз фаолиятини бошлади.

Вилоятда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида олиб борилаётган ушбу ишлар натижасида аҳоли сифатли телефон, мобил алоқа, интернет, радио ва телевидение хизматларидан бемалол фойдаланадилар.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз навбатида мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожи учун замин
яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-1741-сон, 2014 йил 3 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение тармоғини ривожлантириш учун Япония халқаро
ҳамкорлик банки ва Япониянинг тижорат банклари имтиёзли кредитларини  жалб қилиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2157-сон қарорлари билан “Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телевидение тармоғини ривожлантириш” инвестиция
лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилда қуйидаги Хоразм РТУМга
қарашли Радиотелевизион станция (РТС) ларда янги ускуналар комплекси ишга
туширилди.

Тўрткўл РТСда 2017 йил 15 март куни “ALOQA LOYIHA” ДУК томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа смета хужжатларига асосан Япония давлатининг NEC компаниясида ишлаб чиқарилган 37 ТВКда ишловчи узатиш қуввати 2 кВт бўлган DTU-70/2R5PQF русумли DVB-T2 стандартидаги рақамли телевизион узаткич комплекси ҳамда UPS қурилмаларини ўрнатиш ва монтаж ишлари РРТМ ДУК ва Хоразм РТУМ мутахассислари томонидан бажарилиб тест режимида ишга туширилди. 2017 йил 20 май куни Inversion ходимлари ва Хоразм РТУМ мутахассислари томонидан РТСга рақамли узаткич ускуналари учун THLP24 русумли дизель генератор ўрнатиб, монтаж қилиниб ишга туширилди. Питнак РТСда 2017 йил 6 апрель куни “ALOQA RTV” шўба корхонаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Япония давлатининг NEC компаниясида ишлаб чиқарилган 26 ТВКда ишловчи узатиш қуввати 0,5 кВт бўлган DTL10/R6P русумли DVB-T2 стандартидаги рақамли телевизион узаткич комплекси ҳамда UPS қурилмаларини ўрнатиш ва монтаж ишлари РРТМ ДУК ва Хоразм
РТУМ мутахассислари томонидан бажарилиб тест режимида ишга туширилди.

Кам қувватли Саримай РТСда 2017 йил 12 май куни “ALOQA RTV” шўба корхонаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа смета хужжатларига асосан Япония давлатининг NEC компаниясида ишлаб чиқарилган 25 ТВКда ишловчи узатиш қуввати 30 Вт бўлган кам қувватли DTL-10/R03PE русумли DVB-T2 стандартидаги рақамли телевизион узаткич комплекси ҳамда UPS қурилмаларини ўрнатиш ва монтаж ишлари РРТМ ДУК ва Хоразм РТУМ мутахассислари томонидан бажарилиб тест режимида ишга
туширилди.

Тўрткўл туманига қарашли Пахтабад ОФЙ ҳудудида кам қувватли Пахтабад РТСда 2017 йил 25 июнь куни “ALOQA RTV” шўба корхонаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа смета хужжатларига асосан Германия давлатининг R&S компаниясида ишлаб чиқарилган узатиш қуввати 50 Вт бўлган кам қувватли TLU9 русумли 26 ТВКда ишловчи DVB-T2 стандартидаги рақамли телевизион узаткич комплекси ҳамда UPS қурилмаларини ўрнатиш ва монтаж ишлари РРТМ ДУК ва Хоразм РТУМ мутахассислари томонидан бажарилиб тест режимида ишга туширилди.

2017 йилнинг сентябрь ойида Хоразм РТУМга қарашли Урганч, Питнак, Тупроққалъа, Турткул РТСларга инвестиция лойиҳаси бўйича ўрнатилган юқори қувватли DVB-T2 форматида ишловчи рақамли узаткичлар комплекси ишчи ва давлат қабул ҳайъати томонидан фойдаланишга қабул қилинди ва далолатномалар расмийлаштирилди.

2017 йил 15 октябрь кунидан бошлаб Урганч РТСдаги чиқиш қуввати 5 кВт бўлган DVB-T2 стандартида 43 ТВКда ишловчи DTU-70/4R9PQF русумли телеузаткич орқали маҳаллий Хоразм ТВ дастурлари SDI рақамли сигнал кўринишида қабул қилиниб ижтимоий пакетнинг 18 та рақамли дастурлар таркибидаги Тошкент телеканали ўрнига эфирга узатила бошланди.

2017 йил 18 октябрь кунидан бошлаб Тупроққалъа РТСдаги чиқиш қуввати 1 кВт бўлган DVB-T2 стандартида 27 ТВКда ишловчи DTU-70/1R3PQF русумли телеузаткич орқали маҳаллий Хоразм ТВ дастурлари ижтимоий пакетнинг 18 та рақамли дастурлар таркибидаги Тошкент телеканали ўрнига эфирга узатила бошланди.

2017 йил 18 октябрь кунидан бошлаб Питнак РТСдаги чиқиш қуввати 0,5 кВт бўлган DVB-T2 стандартида 26 ТВКда ишловчи DTU-10/R6P русумли телеузаткич орқали маҳаллий Хоразм ТВ дастурлари ижтимоий пакетнинг 18 та рақамли дастурлар таркибидаги Тошкент телеканали ўрнига эфирга узатила бошланди.

2017 йил 18 октябрь кунидан бошлаб Тўрткўл РТСдаги чиқиш қуввати 2 кВт бўлган DVB-T2 стандартида 37 ТВКда ишловчи DTU-70/2R5PQF русумли телеузаткич орқали маҳаллий Қорақалпоғистон ТВ дастурлари ижтимоий пакетнинг 18 та рақамли дастурлар таркибидаги Тошкент телеканали ўрнига эфирга узатила бошланди.

2017 йил 21 октябрь кунидан бошлаб Урганч РТСдаги чиқиш қуввати 5 кВт бўлган DVB-T2 стандартида 43 ТВКда ишловчи DTU-70/4R9PQF русумли телеузаткич орқали маҳаллий Қорақалпоғистон ТВ дастурлари ижтимоий пакетнинг 19 канал сифатида рақамли дастурлар таркибида эфирга узатила бошланди.

2017 йил 14 декабрдаги 351-F-сонли фармойишига асосан 2017 йил 22 декабрдан “Uzdigital TV” МЧЖ буюртмасига бўйича Урганч РТСдаги 34 ТВК орқали 15 та 47 ТВК орқали 16 та “Uzdigital TV” МЧЖнинг пуллик хорижий тижорат телеканаллар дастурлари ва “S-Ikbol” нодавлат телеканали дастурлари синов тариқасида очиқ форматда эфирга узатилиб бошланди. Шунингдек, 31 декабрь куни “Собир медиа” хусусий корхонасининг “8 TV” нодавлат телеканали ҳам дастурларини синов тариқасида очиқ форматда эфирга узатила бошланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 502 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида РТУМга қарашли РТСларда аналог телеузаткичларни ўчириш тўғрисида газета ва телевидениеда чиқишлар ва эълонлар берилиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Урганч РТС орқали DVB-T стандартидаги ижтимоий тўплам таркибида 12 та телеканал дастурлари ва DVB-T2 ижтимоий тўплам таркибида 18 та телеканаллар, шунингдек, 2 та вилоят маҳаллий Хоразм ТВ ҳамда Қорақалпоғистон ТВ телеканли дастурлари, 3 та ҳусусий телеканал дастурлари очиқ тўпламда, “Uzdigital TV” МЧЖнинг 32 та хорижий тижорат телеканал дастурлари ёпиқ тўпламда эфирга узатилиб келинмоқда.