Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантириш стратегияси доирасида 30 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Unitel» МЧЖ ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожланитириш бўйича Меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетини янада такомиллаштириш бўйича қарор имзолаб, таълим муассасасига улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номини берди. ТАТУ буюк олимимиз номига муносиб бўлиши керак ва ушбу меморандум ахборот технологиялри соҳасида таълим даражасини ошириш бўийча Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишга қўйилган қадамлардан бири ҳисобланади. Бунинг учун АКТ вазирлиги ва университет томонидан, ўзларининг ички имкониятлардан ташқари, жаҳоннинг машҳур тарнсмиллий telekommunikatsiya kompaniyalari jalb qilinmoqda.
Меморандум доирасида томонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистонда АКТ соҳаси учун мутахассислар тайёрлашни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилишган.
Меморандумнинг амалга оширилиши ТАТУни Марказий Осиёдаги энг яхши ихтисослашган ОТМга айлантириш имконини беради. Бош мақсад эса – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини 2021 йилга бориб дунёнинг энг яхши олий таълим муассасалари TOP-1000гига киритишдан иборат. Бироқ бунинг учун улкан ва машаққатли вазифаларни бажариш лозим.
Ҳужжат, шунингдек, телекоммуникация соҳаси, digital ва IT-секторларни ривожлантириш ҳамда бу йўналишларда дунё стандартлари асосида касбий малакаларни оширишда ҳамкорлик қилишни кўзда тутади.
ТАТУда таълимий дастурларни актуаллаштириш ва уларни жадал ривожланиб бораётган соҳа талабларига мослаштириш мақсадида талабаларни ўқитишда дунёнинг етакчи мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилган.