Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишга туширилди

Интернет, 15 ноябр, 2018 йил. Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишлашни бошлади. Бу ерда инсонлар қўшнилар билан ўз тумани янгиликларини муҳокама қиладилар, эълонларни жойлаштиради, яқин-атрофдаги қизиқарли ҳодисалар ҳақида билиб оладилар. Бунгача хизмат фақат Россияда Яндекс.Район номи билан фаолият кўрсатаётган эди.

Тошкент шаҳридаги 11 та туманнинг ҳар бирида фойдаланувчилар маҳаллий янгиликларни ўқиши мумкин бўлган ҳамжамиятлар мавжуд: масалан, кўчанинг нариги юзида дўкон очилиши, спорт тўгарагига танлов ёки чироқ ўрнатилиши ҳақида. Ҳамжамиятларда инсонлар бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар ва эълонлар жойлаштирадилар — нарсалар сотадилар, иш қидирадилар, уй ҳайвонларини бошқаларга берадилар. Репетитор, ишчи ёки энагалар қўшниларга ўз хизматларини таклиф қилишлари, тадбиркорлар эса — чегирма, янги товар ва хизматлар ҳақида сўзлаб беришлари мумкин.

Туман ҳокимликлари «Yandex.Mahalla»да ўзларининг расмий ҳисоб қайдномаларини юритадилар, пойтахт ҳокимияти қошидаги Жамоат маслаҳати органи фойдаланувчиларга жавоб бериш учун уларни кузатиб борадилар. Эндиликда Тошкент аҳолисининг маҳаллий муаммолар ҳақида шаҳар ҳукуматига мурожаат қилиши ва сўраши осонлашади, масалан, йўл қачон таъмирланиши ёки болалар боғчаси қачон очилиши ҳақида.

“Тошкент Яндекс.Район Россиядан ташқарида ишлашни бошлаган биринчи шаҳарга айланди. Хизматни Ўзбекистонда ишга тушириш вақтида биз биринчи навбатда маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олдик: масалан, ҳам ўзбек тилида, ҳам рус тилида ёзиш имкониятини қўшдик, шунингдек, майдонларга маҳаллий номларни бердик”, — дейди Яндекснинг Ўзбекистондаги ҳудудий директори.

“Яндекс.Район хизмати ишлайдиган шаҳарлар аҳолиси турли саволларни муҳокама қилишади: Новосибирск уйларидаги совуқ иситиш батареяларини, Санкт-Петербургнинг асосий киришига ўрнатилган ахлат тувакларини, Краснодарда очилган тарихий хиёбонни ёки Москва шаҳридаги муниципал депутатлар ишини. Бизнингча, Тошкентда ҳам хизмат оммалашади ва қўшнилар онлайн суҳбатларининг асосий жойига айланади”, — дейди Яндекс.Район хизмати раҳбари Татьяна Горелик.

Яндекс.Район 2016-йилда пайдо бўлган ва ҳозирда унда ўндан ортиқ шаҳар аҳолиси гаплашмоқда: Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва бошқалар. Хизматнинг ой давомидаги аудиторияси 3,5 миллион фойдаланувчидан ортади.