Навоий вилоятида АКТ ривожланиши

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ДАВР ТАЛАБИ

Бугунги кунда ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) сиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қизиғи шундаки, янги технологияларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши инсоният турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади, айрим ҳолларда кичик ёшдагилардан ёши катта кишилар ўрганишига тўғри келади. Ҳаётдан орқада қолмай деган инсон доим ўз устида ишлаб, компьютер технологияларини қўллаш, кундалик ишларни смартфонда ўрнатилган интернет иловалар орқали янгиликлар билан танишишдан бошлаши одатий ҳолга айланмоқда.

Кун сайин интернет технологияларидан фойдаланувчилар сони ортиб, юқори тезликда фойдаланиш зарурати кўпайгани сари АКТ соҳаси вакиллари томонидан инфратузилмани ривожлантириш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Мазкур масала юзасидан Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш борасида Ҳукумат даражасида бир қатор қарорлар қабул қилиниб, алоқа инфратузилмасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА

Навоий вилоятида телекоммуникация хизматларини такомиллаштириш учун 2017-2018 йилларда FTTb лойиҳаси асосида Навоий шаҳрида 1608 порт абонентга мўлжалланган жами 22,4 км оптик-толали кабель ётқизиш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 18,1 км оптик-толали алоқа кабели ётқизилди. Қишлоқ телефон тармоқларига ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларга 71 км оптик-толали алоқа кабеллари ўтказиб берилди.

Навоий вилояти Кармана тумани Чўтқара массивига 7 та МSAN қурилмаси, Зарафшон ШТБга 1та МSAN қурилмаси, Учқудуқ ТТБга 1та МSAN қурилмаси ўрнатилиб, 5.5 км оптик-толали алоқа  кабели ётқизилди.

2018 йил 1 октябрь ҳолатига ADSL ва FTTx технологияси асосида Интернетдан фойдаланувчилар сони 14852 тани ташкил этиб, ўтган йил шу даврга нисбатан 112% ёки 1734 тага ошган (2017 йил 1 октябрь ҳолатига 13118 та), шу йил бошига нисбатан 105% га ёки 719 тага ошган (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 14133 та).

2018 йил 9 ойида вилоятда интернет хизматларини кўрсатувчи кенг полосали қурилмаларнинг сиғими портлар сони 48346 тани ташкил қилиб, улар орқали 20,165 минг нафар (кабель орқали улан ган) абонентларга Интернет хизматлари кўрсатилмоқда.

Вилоятда оптик-толали алоқа линияларининг жами узунлиги 1544 км.га етказилган бўлиб, тармоқнинг ўтказувчанлик даражаси вилоят марказигача 40 Гбит/с га ва туман марказларигача 10 Гбит/с га етказилган.

Мобил алоқа тармоқларида фойдаланувчилар сони 755 минг нафарга етказилди.

Мобил интернетдан фойдаланувчилар сони 522 минг нафарни ташкил этмоқда.

Вилоят бўйича мобил алоқа операторлари томонидан ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилган базавий станциялар сони 837 тани ташкил этади.

2018 йилнинг 9 ойида “Ўзбектелеком” АКнинг Навоий филиали тармоғида жами 71 та автоматик телефон станциялари мавжуд. Уларнинг ўрнатилган сиғими (станция сиғими) 76905 та, монтаж сиғими 73433 та рақам бўлиб, умумий фойдаланиладиган сиғими 65152 та рақамни ва АТА сони 64992 тани ташкил этади, бу эса ўрнатилган сиғимнинг 98,7 % ни (монтаж сиғимидан) ташкил этади. Ҳар 100 киши ҳисобига телефонлар зичлиги вилоят бўйича 7,5 телефон аппаратини ташкил этган, шу жумладан: ШТС-13,5; ҚТС–1,0.

Шунингдек, IPTV хизматидан фойдаланувчилар сони 2788 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8% га ёки 217 тага ошган (2017 йил 1 октябрь ҳолатига 2571 та).

“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали бўйича вилоят ҳудудларида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича 10 та замонавий савдо офислари (ягона ойна марказлари) фаолият юритмоқда.

“Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиали миллий мобил алоқа оператори тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида вилоятда қурилиб ишга туширилаётган мобил алоқа базавий станциялари орқали ҳудудда Uzmobile миллий мобил алоқа оператори томонидан GSM/UMTS/LTE стандартлари қамрови даражаси оширилмоқда.

РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури” доирасида Навоий вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилиб, вилоят аҳолисига телевизион каналларни юқори сифатли ва аниқ тасвирларда кўриш имконияти  яратилди.

Бугунги кунда вилоятнинг 100 фоиз аҳолиси ижтимоий тўпламдаги рақамли теледастурлар билан таъминланган.

Вилоятнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарларида “Uzdigital TV” МЧЖ нинг савдо офислари ташкил этилиб, тижорий каналлардан (48 та) ҳам фойдаланиш имконияти яратилган.

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида” Қонунида белгиланган устувор вазифалар бу соҳада олиб борилаётган ишларда дастуриламал бўлмоқда.

Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиши, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тизимли йўлга қўйилмоқда.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ

2018 йилнинг 3-чорак якуни бўйича Навоий вилояти ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра, ўтган чоракка нисбатан 16,55 баллга кўтарилиб, 90,9 балл билан баҳоланди. Ушбу натижа эса республикадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида 4-ўринни, умумий република идоралари орасида эса 9-ўринни эгаллашини таъминлади.

Баҳолаш 4 йўналишда бўлиб, умумий ҳисобда 100% билан баҳоланади, ушбу баҳолашда Навоий вилоят йўналишлар кесимида қуйидаги кўринишда баҳоланди:

1-Расмий веб-сайт ва интерактив хизматлар – 50% дан 44,74

2-Ахборот тизимлари, ресурслари, ЭҲА – 26% дан 23,66

3-Ахборот хавфсизлиги – 20% дан 18,50

4-Ташкилий масалалар – 4 % дан 4.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги тизимида “IS DocFlow” электрон ҳужжат айланиш тизими жорий этилган бўлиб, ушбу тизим орқали 98% кириш ва чиқиш хат-ҳужжатлари айланмоқда. Вилоят ҳокимлигининг расмий-веб сайти (www.navoi.uz) эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори талаблари бўйича доимий фаолият юритиб келмоқда.

Навоий вилоят ҳокимининг (0436)220-10-20 (1066 қисқа рақам) ишонч телефони рақами хизмати жорий этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бахолаш ҳамда баҳолаш натижаларини

Navoi.uz веб-сайти орқали акс эттириш имконини берадиган тизимни (Авиар хизмати) ишга туширилган.

Вилоятда АКТни ривожлантириш юзасидан ҳар бир идорага алоҳида ёндашилиб, индивидуал чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши борасида ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Бунда, энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш, кадрларни танлашда ҳамкорликдан тортиб ахборот хавфсизлиги масалаларига қадар кенг тадбирлар қамраб олинган.

ВИЛОЯТ ИДОРАЛАРИНИНГ ВЕБ-САЙТЛАРИ БЎЙИЧА

Ҳудудий бошқарма томонидан вилоятдаги 42 та давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимлик органларининг расмий веб-сайтлари Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарорига мувофиқ доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Расмий веб-сайтларни таҳлил қилишда асосан маълумотларнинг долзарб янгиланиб бориши, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, уларни кўрсатиш сифати, очиқ маълумотлар жойлаштирилганлиги алоҳида кўриб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 9-10 февраль кунлари Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётдаги ўрни” мавзуида халқаро илмий-конференция ўтказилди. Шу муносабат билан Ҳудудий бошқарманинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси билан халқаро конференция учун ANIC.UZ веб-сайти ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Вилоятнинг туристик салоҳиятини чет эллик ҳамда маҳаллий сайёҳларга намойиш қилиш мақсадида navturizm.uz веб-сайти ишлаб чиқилди. Ушбу сайт мутахассислар томонидан янада такомиллаштирилмоқда. Ушбу сайтда вилоятда мавжуд туристик объектлар ҳақида атрофлича маълумот бериш кўзда тутилган. Бундан ташқари вилоятимизда мавжуд меҳмонхоналарда оммавий бепул Wi-Fi зоналарни ташкил қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИШДА АКТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

(Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 419-сон буйруғи асосида) Навоий вилояти олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказиладиган объектларда талаб даражасида юқори тезликдаги маълумотлар узатиш каналлари (ОТАЛ) ташкил этилди.

Тест ўтказиладиган ёпиқ стадионнинг 2 та биносида ҳар бирига 16 тадан кузатув ва 1 тадан назорат камералари ўрнатилди. Шахсни идентификация қилувчи 2 та камералар ҳамда 4 дона ташқи кузатув камералари ўнатилди.

Назоратчилар хонасига мониторлар ўрнатилиб, махсус видеокузатув қурилмалари, мослаштиргич ва узлуксиз таъминот манбалари (UPS), зарур оптик ва UTP кабель воситаларидан фойдаланган ҳолда ўрнатиш ишлари мувофиқлаштирилди. Металлодетекторлар ва видеофиксация қурилмаларини ўрнатиш ташкил этилди.

Тест жараёнларини максимал даражада ошкора ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Garden House” мажмуаси ҳудудида 4×3 м ҳажмда йиғма мониторлар ҳамда бинонинг ички қисмида икки дона 50 дюймли замонавий телевизорлар ўрнатилиб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовларини онлайн режимида кузатиб боришлари учун имконият яратилди.

Жорий йилнинг 1 августидан 10 августигача кундузги таълим шакли бўйича, 17 августдан 19 августгача сиртқи таълим шакли учун тест синовлари муваффақиятли ўтказилиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш тўғрисида”ги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон қарори билан 2018 йил мобайнида биринчи босқичда вилоятнинг 5 та ҳамда иккинчи босқичда 12 та МФЙда (жами 17 та) қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланган қишлоқ аҳоли пунктларида ташкил этилган штаблар эҳтиёждан келиб чиқиб алоқа воситалари ва телекоммуникация хизматлари билан таъминланмоқда ҳамда мазкур ҳудудларда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан:

Навоий вилоятининг “Обод қишлоқ” лойиҳаси амалга оширилаётган Хатирчи туманининг Хўжақўрғон, Қизилтепа туманининг Маликобод, Томди туманининг Утемурат (Шиели), Учқудуқ туманининг Қулқудуқ (Алтинтау) ҳамда Нурота туманининг Чуя қишлоқ аҳоли пунктларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва қурилиш ишларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида Хатирчи туманининг Хўжақўрғон ва Қизилтепа туманинг Маликобод қишлоқ аҳоли пунктлари билан вилоят ҳокимлиги ШТАБи ўртасида видео, шунингдек Томди туманининг Утемурат, Учқудуқ туманининг Қулқудуқ ҳамда Нурота туманининг Чуя, Хатирчи туманининг Хўжақўрғон, Қизилтепа туманининг Маликобод қишлоқ аҳоли пунктларида аудиоселектор тизими ташкил этилди.

Шу билан бирга, мазкур аҳоли яшаш пунктларида замонавий мобил алоқа ва интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Утемурат ва Қулқудуқ қишлоқларида “Uzmobile” мобил алоқа операторининг мавжуд СDМА-450 база станциялари юқори тезликдаги Интернет хизматини тақдим этиш технологияси (СDМА-450 EVDO)га ўтказилди.

Чуя ҳамда Хўжақўрғон ҚФЙларида “Coscom” МЧЖ (Ucell) мобил алоқа операторининг 3G база станциялари қурилиб, ишга туширилди.

Иккинчи бочқичга киритилган Зарафшон шаҳрининг Даугизтау МФЙ да “Uzmobile” мобил алоқа операторининг 2G-3G база станциялари ўрнатилиб ишга туширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида мазкур ҳудудда яшаётган аҳоли сифатли мобил алоқа ҳамда тезкор интернет хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, иккинчи босқичга киритилган Томди тумани Ақтау ОФЙ да “Ўзбектелеком”АК Навоий филиали томонидан 500 метр масофада ОТАЛ ётқизилди ва бугунги кунда 48 портли DSLAM қурилмасига буюртма берилган.

“Обод қишлоқ” доирасида барча туманларда телкоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

ИДОРАЛАРАРО ЯГОНА ИЖРО ИНТИЗОМИ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5017-сон фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда корхона ташкилотларини Ягона тизимга (IJRO.GOV.UZ) уланишини ташкил этиш ва масъуллар малакасини ошириш бўйича бир қанча амалий ишлар бажарилган. Жумладан:

Навоий вилояти ҳокимлигининг 5 нафар раҳбар ва ходимларига ягона тизимдан фойдаланиш бўйича ишлар амалга оширилган бўлса, кейинчалик яна 42 нафар ходимларига тизимдан фойдаланишлари учун электрон рақамли имзо калитлари топширилди.

Навоий вилоятининг 10 та шаҳар ва туман ҳокимликларининг 190 нафар ходимлари ягона тизимга уланган бўлиб, бугунги кунда юқори турувчи органлардан келган топшириқлар ижроси ушбу тизим орқали амалга оширилмоқда.

Жорий йил давомида Навоий вилояти ҳокимлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда барча даражадаги корхона ва ташкилотларнинг ходимлари учун 3 марта вилоят ва ҳудудий семинарлар ўтказилди.

ВИЛОЯТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШ ТИЗИМИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига асосан вилоятдаги давлат бошқаруви органларининг 275 нафар фойдаланувчилари Ягона идоралараро ижро интизоми электрон тизимига (Ягона тизим) уланган.

Навоий кон-металлургия комбинати ДК, “Навоийазот” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, Навоий иссиқлик электр станцияси, “Навоий электр кимё заводи” АЖ каби йирик ташкилотлар Lotus Notus электрон ҳужжат айланиш тизимидан унумли фойдаланиб келишмоқда. Ветеринария, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва бошқа ўрта бўғим бошқармалари эса Germs электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланиб келишмоқда. Вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар туман ҳокимликлари ва маҳаллий давлат бошқаруви органлари орасида Doc flow тизими ишлатиб келинмоқда.

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР БЎЙИЧА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларга машинада ўқиладиган форматдаги ахборотдан кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида Очиқ маълумотлар  порталини ишга туширган.

Бугунги кунда, “Очиқ маълумотлар портали”нинг Навоий вилояти ҳокимлиги бўлимида 100 ортиқ очиқ турдаги маълумотлар жойлаштирилган. Шу қаторда ҳар чоракда 30 турдаги очиқ маълумотлар янгиланиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг NAVOI.UZ расмий веб-сайти базасида http://data.navoi.uz/ портали яратилди. Порталда шу кунга қадар 25 турга яқин очиқ маълумотлар жойлаштирилган ҳамда мунтазам равишда қўшимча очиқ маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДА

Соҳа йўналишида Ҳудудий бошқармага келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш тизимли ташкил этилган, ижросини назорат қилиш ва унинг мониторингини олиб бориш, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилиши таъминлаб борилмоқда.

2018 йилнинг тўққиз ойлиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали Вазирликка келиб тушган 30 та, Ҳудудий бошқармага келиб тушган (cabinetpm2.gov.uz) 16 та, Вазирликнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган 8 та, тўғридан-тўғри келиб тушган 5 та ҳамда Бош прокуратура ишонч телефони орқали келиб тушган 10 та – жами 69 та мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилиб, ўз муддатларида жавоб хатлари юборилган. Мазкур мурожаатлар йўналишлар кесимида қуйидаги ҳолда акс этади:

  • телекоммуникация йўналишида – 9 та, мобил алоқа операторлари йўналишида – 18 та;
  • почта йўналишида – 2 та
  • раҳбарият устидан шикоят йўналишида – 3 та
  • телевидение йўналишида – 32 та
  • бошқа йўналишларда – 5 та
СИМЛИ ВА СИМСИЗ WI-FI ТАРМОҚЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ

Интернет тармоғининг кенгайиши ва узатиш турларининг кўпайиши, улар орқали бизнесни ривожлантириш билан бир қаторда хавфсизлик чораларини ҳам унутмасликни тақозо этади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан интернетни тарқатиш ва сотишни тартибга солиш бўйича янги қоидалар лойиҳаси тақдим этилган бўлиб, алоҳида эътиборни симсиз, яъни Wi-Fi тармоқларини назорат қилиш масаласи ҳам қўйилган.

Software.uz – Дастурчилар миллий каталогидан ўрин олган “Sensorika” МЧЖ жамоаси томонидан Hotspot.uz – Симли ва симсиз Wi-Fi тармоқларини бошқариш ва назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган бўлиб, бу тизим асосан қаҳвахона, ресторан, меҳмонхона, интернет-клуб ва wi-fi тармоғи бор ҳар бир ташкилот учун мўлжалланган бўлиб, бир қатор вазифаларни бажаради:

  • Админпанель орқали статистик маълумотларни кун, ой, йил кесимида кўриш:
  • Фойдаланувчилар сони, сарф қилинган трафик миқдори, пул тушуми ва бошқалар;
  • Юклаб олинадиган маълумотлар ҳажми, тезлик, вақт ва нарх билан чекланган ҳолда тарифлар яратиш, улар бўйича статистик-ҳисоботлар ва пул тушумларини онлайн тарзда кўриб бориш;
  • Чекланмаган интернет тарифларни яратиш ёки ойлик абонент тўловли тарифлар яратиш орқали доимий мижозлар сонини ошириш ва уларни маркетинг назорат қилиш имконияти;
  • Интернет трафикни сотишдан тушган фойдани кунлик, ойлик ва йиллик кесимларда кўриб бориш имконияти;
  • Уйга ўрнатилган тақдирда, фарзандлар учун кечки вақт интернетни автоматик чеклаш ёки ўчириш имконияти;
  • Интернет тезликни фойдаланувчилар ўртасида оптимал тақсимлаш имконияти ва ҳ.к.

Мижоз уланиши учун бир дона Mikrotik қурилмаси интернетнинг кириш жойига ўрнатилади. Ойлик абонент тўлови тўлангач, мижоз актив ҳолатга ўтказилади ва шахсий кабинетдан молиявий чиқимларни онлайн назорат қилиш имконияти туғилади.

КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ ДОИРАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 289-сон қарори ҳамда Ҳудудий бошқарманинг иш режасига мувофиқ жорий йилнинг 26 июнидан 11 июлига қадар Навоий давлат кончилик институти биносида Навоий вилоятидаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари (АТ-Ассоциация вакиллари иштирокида) компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими (КСБТ) бўйича аттестациядан ўтказилди.

КСБТ аттестацияси жараёнида вилоятдаги 34 та корхона ва ташкилотлардан жами 1594 нафар раҳбар ва ходимларнинг иштироки таъминланди. Ўтказилган аттестация натижаларига кўра 735 нафари (46%) тестдан муваффақиятли ўтди.

Шунингдек, КСБТ аттестациясидан ўта олмаган ходимларининг билими ва масъулиятини ошириш ҳамда қайта топшириб ўта олмаган ходимларга Вазирлар Маҳкамасининг 289-сон қарорига асосан тегишли чора кўриш тавсия этилиб хат юборилди.

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА

Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, Давлат ветеринария бошқармаси, Статистика бошқармаси, Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси, вилоят “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ, Зарафшон шаҳар ҳамда Томди туман ҳокимликларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 январдаги 08/1-136-сон Назорат режаси ижроси юзасидан Навоий вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 5 февралдаги 02-02/179-сон “Вилоятда замонавий АКТни кенг жорий қилиш ва ривож лантириш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш графиги”га асосан жами 89 вилоят корхона ва ташкилотларида ҳамда 10та шаҳар/туман ҳокимликларида ўрганиш ишлари кўзда тутилган.

Бугунги кунда жами 10 шаҳар/туман ҳокимликларида ва 69 та вилоят корхона ва ташкилотларида замонавий АКТни жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминланганлик даражаси бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди, шу билан бирга ахборот хавфсизлиги йўналишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди ва тегишли тартибда вилоят ҳокимлигига ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар муҳокама учун киритиб борилди.

ИҚТИСОДИЙ ЗОНАДАГИ ЗАВОДЛАР ФАОЛИЯТИ

Навоий вилоятида Ахборот технологиялари соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Телекоммуникация қурилмаларини ишлаб чиқиш соҳасида 2 та завод ташкил этилган:

“TELECOM INNOVATIONS” қўшма корхонаси, Президентнинг 2009 йил 25 мартдаги 3147-сон фармойишига асосан 2010 йилда ташкил этилган.

Қўшма корхонада ҳар хил турдаги телекоммуникация қурилмалари, рақамли телевидениени кўриш учун Set-top-boxлар ва бошқа қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш, истеъмолчиларнинг талаб ва хоҳишларини тўлақонли қондириш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида, қўшма корхонада Халқаро стандартлар асосида Сифат менежменти тизими жорий этилган.

Бундан ташқари, қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилиб сотилган телекоммуникация маҳсулотларига кафолат муддати даврида ва ундан кейин ҳам сервис хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Қўшма корхонада ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ҳамда янада ривожлантириш ва кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллий хомашёлардан бошқа турдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида, турли жабҳаларда амалий ишлар ва изланишлар олиб борилади. Ишлаб чиқариш жараёнидан фото-лавҳалар илова қилинади.

“TELECOM DEVICES PRO” МЧЖ 2012 йилнинг март ойида ташкил қилинган. 2018 йил бошидан қуйидаги қурилмаларни ишлаб чиқаришни бошлади:

CDMA 450 B5D мобил алоқа телефони, CDMA 450 Z600 стационар алоқа телефони.

Шунингдек бугунги кунда бир қатор янги қурилмаларни ишлаб чиқаришни бошлади, шулардан:

GSM стандартидаги А10, X10 ҳамда Y10 бюджет телефонлари, 4G Mi-Fi роутерлар, Wi-Fi функциясига эга 4G USB модем D1, GPS трекерга эга К1, К2, К3, К4, К5 “ақлли” соатлар.

Шунингдек, корхона томонидан ҳозирги кунда янги премиум классидаги смартфонларни ишлаб чиқариш устида ишлар олиб борилмоқда ҳамда мазкур смартфонларни 2019 йил бошидан ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

НАВОИЙ ШАҲРИДА UZMOBILE МОБИЛ АЛОҚА ОПЕРАТОРИНИНГ ЯНГИ ОФИСИ

2018 йилнинг 28 март куни Навоий шаҳрида Uzmobile мобил алоқа операторининг Навоий шаҳрида янги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилди. Замонавий офис шаҳарнинг ҳақиқий безагига айланди.

Савдо офисининг очилиши, вилоят аҳолисига мобил алоқа ва интернет бўйича барча керакли маслаҳатларни олиш, уланиш ва абонент бўлиш ҳамда оператор томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг барча турларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Uzmobile мобил алоқа операторининг сотув ва хизмат кўрсатувчи офиси қуйидаги манзилда жойлашган: Навоий шаҳри, Ғалаба шохкўчаси, 17а. Йўналиш белгиси – Bellagio кафеси. 

Фозил Тешаев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи