Сурхондарё вилояти: эришилган натижалар ва режалар таҳлили

ICTNEWS журнали 11-со­нининг “Минтақалар” рукнидан жой олган мақола – Сурхондарё вилоятида ахборот технологи­ялари соҳасидаги ўзгаришлар, вилоятда АКТнинг кенг кўламда татбиқ этилиш суръатлари тўғри­сида. Ушбу сонда, сиз – азиз жур­налхонлар, Сурхондарё вилояти­да АКТ соҳасининг ривожланиш кўрсаткичлари билан танишиш имконига эга бўласиз.  

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ”

Айни кунда, Сурхондарё вилоятида “Электрон ҳукумат” тизимини кенг жорий қилиш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу тизимни ривожланти­риш мақсадида “2017 йилда амалга оши­рилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди.

Жорий йилда вилоят ҳокимлиги томо­нидан ахборот технологияларидан сама­рали фойдаланишни йўлга қуйиш мақса­дида 3 та янги ахборот тизимлари жорий қилинди. Жумладан:

  1. IS_Docflow электрон ҳужжат айла­ниш тизими жорий қилиниб, вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар ҳамда уларнинг туман бўлимлари мазкур тизимга уланган. Натижада вилоят ҳокимлиги томо­нидан қабул қилинган ҳужжатлар ижроси ҳолатини онлайн назорат қилиб бориш ҳамда электрон кўринишда тумандаги корхоналарга етказилиши таъминланди. Тизим жорий қилингандан кейин вилоятда фаолият юритаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қоғоз сарфининг кескин қисқаришига эришилди ҳамда ҳужжатларнинг ижроси бўйича тизимли назорат ўрнатилди.
  2. “Вилоят ҳокимлигининг маълумотлар портали” ахборот тизими ишга туширилди. Тизимнинг афзаллиги шундаки, тизимга ви­лоятдаги корхона ва ташкилотлардан солиқ, нақд пул тушумлари, қурилиш, газ, электр энергияси, сув тўловлари, қора ва рангли метал чиқиндиларини топшириш, нафақалар тўланиши каби жами 22 турдаги маълумот­ларни кунлик киритиб бориш имконияти яратилган. Вилоят ҳокими бошчилигидаги тегишли мутасадди раҳбарлар ушбу портал орқали онлайн усулида ўзига тааллуқли хи­соботларни кузатиб туриш ва таҳлил қилиш йўлга қўйилган. Келгусида порталга яна 200 турдаги ҳисоботларни ҳам киритиб бориш кўзда тутилган.
  3. Вилоят ҳокимлигининг қарор ва фар­мойишлар электрон маълумотлар базаси яратилиб, мунтазам янгиланиб борили­ши йўлга қўйилган. Мазкур маълумотлар базасидан бугунги кунда Термиз шаҳри ва туман ҳокимликларининг 150 нафардан ортиқ ҳодимлари фойдаланмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) жорий йилда 54 турдаги маълумотлар жойлаштирилиб, фойдаланувчиларга ушбу маълумотлардан интернет тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратил­ди. Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кун­лари республика миқёсида ўтказилган ICTWEEK ҳафталиги доирасида Сурхон­дарё вилояти ҳокимлиги очиқ маълумот­лар жойлаштириш ва юкланишлар сони бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида 3-ўринни қўлга киритди.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида АКТнинг жорий этилганлик бўйича умумий баҳо 100 фоиздан 72,08 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳокимликнинг расмий веб-сай­ти ва улар орқали тақдим этилаётган инте­рактив давлат хизматлари сифати бўйича эса мақсадли кўрсаткич 50 фоиз бўлиб, бизнинг вилоятда бу кўрсаткич 29,28 фоизни ташкил этди. Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжат айланиши тизимларининг жорий этилиши бўйича мақсадли кўрсаткич 26 фоиз этиб белгиланган бўлиб, бу йўналиш бўйича 20 фоиз кўрсаткичга эришилди. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш даражасига тўхталадиган бўлсак, ушбу йўналиш бўйича мақсадли кўрсаткич 20 фоиз этиб белги­ланган бўлиб, эришилган кўрсаткич 18,8 фоизни ташкил қилди.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

Сурхондарё вилоятида “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали ҳамда “Ўзбектелеком” АК “ЎзИ-Термиз” филиаллари томо­нидан 2016 йил мобайнида вилоятда 72,2 км, 2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида 61 км. оптик толали алоқа линиялари қурилди.

Вилоятда 2017 йил давомида 24 та мини MSAN станциялари ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ушбу станциялар ўрнатилиб ишга туширилиши натижасида кенг полосали тармоқлар сиғими 2304 портга кенгайтирилди. Ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сони 2017 йилда 2000 тага оширилиши натижасида 16774 тага етказилди. Вилоятда 2016-2017 йиллар давомида фойдаланувчиларни FTTx ҳамда GPON технолгиялари асосида тармоққа улаш бўйича ишлар олиб борилиши натижасида FTTx портлари 3,8 мингтага етказилди.

Жорий йилда Термиз шаҳри ва барча туманлар ҳокимликларини оптик толали кабел орқали телекоммуникация тар­моғига улаш ишлари амалга оширили­ши натижасида Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари орасидаги тармоқ ўт­казувчанлиги оширилиб, видеоселектор хизмати жорий қилинди. Шу билан бирга вилоятнинг 13 та туманларида масъул раҳбарлари бириктирилган ҳудудларда жами 39 та аудио селектор студиялари ташкил қилинди.

Вилоят ва туман марказларигача маълумотлар узатиш тармоқлари ўтказув­чанлигини ошириш мақсадида 2016 йилда 17 та объектларда замонавий қурилмалар ишга туширилиб вилоят марказига қадар магистрал тармоқ ўтказувчанлигини 40 Гбит/с.гача, туман марказларига қадар 10 Гбит/с.гача оширилган.

Телекоммуникация тармоғининг асосий йўналишларидан бири бўлган мобил алоқа тармоғи кейинги йилларда жадал ўсишда давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 февралдаги ПҚ-2126 сон Қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида “Ўзмо­байл” миллий мобил алоқаси тармоғини кенгайтириш бўйича 2017 йил давомида “Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиали томонидан 83 та GSM ва 72 CDMA стандар­тида ишловчи база станциялари ўрнати­либ ишга туширилиши белгиланган бўлиб январь-октябрь ойларида 72 та GSM ва 60 CDMA база станциялари ўрнатилиб ишга туширилди. Шу билан бирга “ЎзМобайл” филиали томонидан Термиз шаҳри ва барча туман марказларига мобил алоқа­сининг янги авлод тармоғи бўлган 4G (LTE) технологиясида ишловчи база станция­лари ўрнатилиб фойдаланувчиларга 100 мб/с. тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилди. Вило­ятда “Unitell” МЧЖ ҳамда “Coscom” МЧЖ мобил алоқалари тармоғини кенгайти­риш лойиҳаларига мувофиқ “Unitel” МЧЖ томонидан 15 та “Coscom” МЧЖ томонидан 15 та 900/1800/3G/LTE стандартларида ишловчи база станциялари ўрнатилиб ишга туширилди.

2017 йил давомида вилоятдаги мобил алоқаси корхоналари томонидан Узун туманининг Толтўғай, Оқмачит, Янгиобод, Қоранкўл, Бойсун туманининг Мачай, Юқо­ри Мачай, Боғибало, Шерабод туманининг Чўмичли, Вандоб, Пашкурт, Хатак ҳамда Термиз туманининг Айритом каби бир қан­ча тоғли аҳоли масканлари мобил алоқаси қамрови билан қопланди.

РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ТАРМОҒИ­НИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ўзбекистон Республикасида Япония халқаро хамкорлик банкининг имтиёзли кредити асосида “Ўзбекистон Республи­касида Ер усти рақамли телевидение­ни ривожлантириш” дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК (РРТМ) томонидан 2017 йил 4-чорак якунига қадар Жарқўрғон РТСда 1 та 5 кВт, Вахшивор РТС да 1 та 5 кВтли, Дарбанд РТС да 1 та 1 кВтли, Боботоғ РТС да 1 та 600 Втли қувватга тенг рақамли телеу­заткичлари ўрнатилиб ишга туширилди. Сурхондарё вилояти географик жойла­шуви жиҳатда Бойсун, Хисор ва Боботоғ тоғ тизмалари оралиғида жойлашганлиги сабабли тўғридан тўғри телевидение сигналлари етиб бориши қийин бўлган 77 та тоғли ҳудудларига кам-қувватли РТСлар ўрнатилиб рақамли ТВ сигналлари билан таъминланди.

Бунинг натижасида шу пайтгача фақатгина ЎзТВ-1 теледастурларини кўриш имкониятига эга бўлган аҳолига сифатли ва рақамли форматдаги 12 та телевизион каналларидан фойдаланиш имконияти яратилди. Ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида рақамли телевидение қамрови 99,99 фоизга етказилди.

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ

Интерактив хизмат турларига тўхталади­ган бўлсак, вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти (www.surxondaryo.uz) орқали 12 та базавий ва 31 та кўшимча интерактив хизматлари жорий қилинган. Мазкур хиз­матларнинг 14 таси Ягона давлат интерактив хизматлар порталига жойлаштирилган.

Жорий йилда вилоят ҳокимлиги қоши­даги комиссияларнинг 6 та рухсат бериш ва лицензиялаш характеридаги давлат хизматлари интерактив кўринишга ўтка­зилиб, вилоят ҳокимлигининг расмий веб- сайтида жорий қилинди. Вилоят ҳокимли­гининг веб-сайтида жами рухсат бериш ва лицензиялаш характеридаги интерактив хизматлар сони 13 тага етказилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали вилоят бўйича 2017 йил 22 ноябрь ҳолатига жами 1828 та, шун­дан вилоят ҳокимлигига 468 та, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига 1360 та мурожаатлар келиб тушган. Йўлланган жавоблардан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қониққанлик даражаси максимал 5 балл бўлиб, вилоятда ушбу кўрсаткич 4,33 баллни ташкил этди.

РЕЖАЛАР

Асосий режалардан бири, вилоятда жорий йил якунига қадар қўшимча 4 дона кам қувватли РТСлар ўрнатилиб, телевидение қамровини 100 фоизга етказиш.

Шунингдек, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятда Сурхондарё РТУМга қарашли Жарқўрғон ҳамда Вахши­вор РТСлари орқали 31 та тижорат ка­налларни Сурхондарё вилояти аҳолисига узатиш ишлари режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган йилда қуйидаги режаларни ҳам амалга оширилиши кўзланган:

– “Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиа­ли томонидан режалаштирилган 83 та GSM ва 72 CDMA стандартида ишловчи база станцияларини ўрнатиш ишларини тўлиқ якунига етказиш.

– Сурхондарё вилоятида АКТнинг жо­рий этилганлик бўйича умумий баҳони 100 фоиздан 85 фоизлик кўрсаткичга эришиш.

– “Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили” давлат дастури доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияла­рини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари билан биргаликда вилоят ҳудудидаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонли­гини ошириш ва уларга давлат электрон хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларида ўқитишни ташкил қилиш.

– “Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили” давлат дастури доирасида вилоятдаги барча “Ягона дарча” марказ­ларида аҳоли ва тадбиркорлик субъект­ларига давлат хизматлари кўрсатилишида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида инфокиоск қурилмалари ўрнатиб ишга тушириш.

Вилоятдаги соҳа мутахассисларининг ахборот-коммуникация технологияла­рининг ривожланиши ва жорий этили­ши жараёнига жиддий ёндашишлари келажакда ушбу соҳада эришиладиган ютуқларнинг гарови бўлишига ишониб қоламиз.