Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) бир гуруҳ талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университети Ёзги мактабида иштирок этдилар.
Ўзбекистонлик талабалардан ташқари Корея Республикасидаги Инҳа университетида Индонезия, Буюк Британия, Малайзия, Франция, Германия, Хитой, Италия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этдилар.
Талабалардан бири Ирода Ўлмасбоева сафарни қуйидагича таърифлади: «Ёзги мактабда 16 та мамлакатдан зиёд талабалар иштирок этганлиги туфайли, биз нафақат Жанубий Корея, балки Хитой, Индонезия ва қатор бошқа мамлакатлар маданияти билан танишидик. Улар билан дўстлашганимиздан сўнг эса, уларнинг урф-одатлари ҳақида маълумот олдик. Ёзши мактаб якунларига кўра, биз эсдалик совғалари ва электрон манзилларимиз билан алмашдик, ҳозирда улар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз».
IUT талабалари шунингдек Инҳа университети кампуси ва талабаларга яратилган шароитлар билан танишдилар.
Ёзги мактабла талабалар «Корейс тили», «Сиёсат ва Шарқий Осиёнинг халқаро муносабатлари», «Корея ва унинг маданияти», «Кореяда бизнес ва иқтисодиёт», «Келажакнинг янги технологиялари» ва бошқа шу каби курсларда иштирок этдилар.
Ўзбекистонлик ёшлар ёзги мактаб давомида бир неча лабораторияларда, жумладан, 3D printing ва сувни қайта ишлаш лабораторияларида бўлдилар ва уларнинг фаолияти билан танишдилар.