28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Махер билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек, илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Вебстер университети билан ҳамкорлик натижасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро стандартлар асосида соҳа мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини ошириш кўзда тутилмоқда.