Машҳур мессенжер – WhatsApp яширин имкониятларга тўла, уларнинг кўпчилиги ҳақида фойдаланувчилар тасаввурга ҳам эга эмаслар. Қуйида келтириладиган 11 та энг фойдали функциялар ҳам бошланғич, ҳам кўп йиллик тажрибага эга фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлади.
1Матнли хабарлар формати
WhatsApp бир лаҳзада матн шрифтини қуюқ, курсив ёки устидан чизиқ тортилган шаклга келтириш имконини беради. Бунинг учун форматини ўзгартирмоқчи бўлганингиз матндан олдин ва кейин бир жуфт махсус белгиларни киритиш кифоя.
Матнни қуюқ шрифтда ёзмоқчимисиз, юлдузчалардан фойдаланинг (*bold*); курсивда ёзмоқчи бўлсангиз – пастки чизиқчани (_italicize_) қўлланг. Тильда ёрдамида матнни устидан чизиқ тортиш мумкин (~strikethrough~).
2Танланган хабар
Бу – сизга мессенжер орқали юборилган телефон рақами, мақолага ҳавола манзилига қайтишнинг қулай усулидир. Бунинг учун хабарга, кейин Star ёрлиқчасига босиш керак. Белгилаб қўйилган хабарларни кўриш учун, iOS қурилмаларида, экран пастки қисмидаги Star қўйилмасини танланг. Android-фойдаланувчилар меню тугмасини босиб, “Белгиланган хабарлар” ни танлашлари лозим бўлади.
3Ким билан кўпроқ суҳбатлашасиз?
WhatsAppда сиз учун ким BFF – билиш қизиқми? Агар iPhone тутсангиз, буни аниқлаш осон. Settings > Data and Storage Use > Storage Use бўлимига ўтинг. Контактларингиз рўйхатининг бошида сиз кўпроқ суҳбатлашган одамлар туради. Ҳар бир контактга босинг, шунда батафсил статисика, масалан, сизга юборилган хабарлар сони, GIF тасвирлар ва шу кабиларни кўрасиз.
Androidдан фойдаланувчилар Settings > Chat > Chat History > Email Chat бўлимига кириб юқоридаги каби ахборотни олишлари мумкин.
4Хабар ҳақида ахборот олиш
Хабар қачон етиб борган ёки ўқилгани ҳақида ҳеч бош қотириб кўрганмисиз? Бу статистикани кўриш учун iPhoneда хабарни чап томонга суринг. Android-телефонларда хабарга босиб, кейин экраннинг тепа қисмидаги “Info” ёрлиқчасини босиш керак.
5Суҳбатлашишни ўчириб қўйиш
Муҳим учрашув вақтида чатдаги суҳбатга чалғимаслик учун WhatsAppдаги овозни ўчириб қўйинг. Агар Android тутадиган бўлсангиз, чатга, кейин экран тепа қисмидаги ўчириб қўйилган овозкучайтиргич белгисига босинг. iPhone фойдаланувчилари чатни очиб, экран тепа қисмидаги контакт ёки гуруҳ номига босишлари, кейин Muteни босишлари керак бўлади. WhatsApp чатни 8 соатдан бир йилгача муддатга ўчириб қўйиш имконини беради.
6Охирги кирган вақтни яшириш
Охирги марта чатда қачон бўлганингиздан дўстлар хабар топишларини истамайсизми? Settings > Account > Privacy > Last Seenни очинг. WhatsApp кўриниш созламаларининг учта вариантини кўзда тутади: Барча, Менинг контактларим, Ҳеч ким.
7Ўқиганлик ҳақидаги билдиргини ўчириб қўйиш
Сиз WhatsAppда ўқилганлик ҳақидаги билдиргини ўчириб қўйишингиз мумкин. Settings > Account > Privacyни очинг, Read Receipts байрочасини ўчириб қўйинг. Изоҳ: Бу функцияни ўчириб қўйиш сизга дўстингиз сизнинг хабарингизни қачон ўқиганлигини билишга ҳам тўсқинлик қилади.
8Фотосуратлар ва видеони бесўроқ тарзда сақламаслик
Агар телефонингиз WhatsAppдан келган фотосуратлар ва видео билан тўлиб кетишини истамасангиз, автоматик сақлашни ўчириб қўйишингиз мумкин. iPhoneда Settings > Chatsни очинг ва Save Incoming Mediaни ўчиринг.
9WhatsAppдан компьютерда фойдаланиш
Мессенжердан компьютерда бемалол фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун мобил иловада WhatsApp Webни танлаш, кейин, web.whatsapp.com сайтига кириш ва телефон ёрдамида QR-кодни сканерлаб олиш керак. Батафсил йўриқнома бу ерда келтирилган.
10Фойдаланувчи билдиргилари
Баъзи контактлар учун ўз билдиргиларингизни ўрнатишингиз мумкин. Бу телефонга қарамай туриб, ким хабар ёзаётганлигини билиш имконини беради. Android-фойдаланувчилар чат очилганда менюга босишлари, кейин View Contact > Custom Notifications ни босишлари керак. WhatsApp дан iPhoneда фойдаланаётганлар, контакт номига, кейин Custom Notifications га босишлари зарур.
11Ёзишмалар экспорти
Сизга ёзишмаларни сақлаб қўйиш керак бўлса, уларни экспорт қилишингиз мумкин. Суҳбатни кўриб чиқаётганда Android-фойдаланувчилар меню тугмасини босиб, кейин More > Email Chatни босишлари керак. iPhoneда чатга кириш, экран тепа қисмидаги контактга босиш, пастга тушиш ва Export Chatни танлаш керак бўлади.