22 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор елчиси Квон Йон У билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш масаласида ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар АКТ соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.