Вазирликдан ишга таклиф

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “AKT соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими» бошлиғи лавозимига номзодларни ишга таклиф қилади.

Бўлим фаолияти давомида АКТ соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича давлат сиёсатини олиб бориш, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда АКТ соҳасига малакали кадрлар тайрлаш, кадрлар малакасини оширишнинг самарадор тиўимини жорий этиш, ўқув жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, бу йўналишда меъёрий-ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Номзодларга асосий талаблар:

  • ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, менежмент, молия ва бошқарув соҳасидаги олий маълумотга (магистр ёки беш йиллик таълим дипломи) эга бўлиши;
  • ахборот-коммуникация технологиялари, таълим ёки илм соҳасида камида 5 йиллик ҳамда раҳбарлик лавозимларида камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши;
  • техника/физика-математика/иқтисодиёт фанлари йўналишида илмий даражага эга бўлиши қўллаб-қувватланади;
  • ўзбек ва рус тилини билиши, чет тилини (инглиз ёки немис тили) билиши қўллаб-қувватланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ йўналишида фаолият юритаётган раҳбар ва мутахассис кадрлар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилаётганини маълум қилади. Ушбу базага киритилган мутахассислар, келажакда вазирлик тизимидаги ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг АКТ бўйича таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимларига номзод сифатида кўрсатилади.

Хоҳловчилар ўз маълумотномаларини вазирликнинг Кадрлар бўлимига 2017 йилнинг 20 августига қадар қуйидаги манзил бўйича тақдим этишлари лозим: Тошкент шаҳар, A.Темур шоҳ кўчаси, 4-уй ёки HR@mitc.uz электрон почта манзилига.

Талаб этиладиган маълумотнома шакли билан қуйидаги манзилда танишиб олишингиз мумкин.