Вазирлик ОАВ ходимларини табриклади

Ўзбекистонда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” кенг миқёсда нишонланиб келинади. Бу кун нафақат журналистлар ва соҳа ходимлари, балки уларнинг ижод маҳсулидан баҳраманд бўладиган минглаб ўқувчилар, томошабинлар ва зиёлилар учун ҳам аҳамиятли.

Ахборот-коммуникация технологияларининг жамият бошқаруви ҳамда инсонлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётган бир пайтда, аҳолининг ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини ошириш, интерактив хизматлардан фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантириш, соҳа янгиликларини тезкор тарқатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим. Бу йўналишда вазирлик бугунги кунда 100 дан зиёд оммавий ахборот воситалари журналистлари ва ходимлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган.

Фурсатдан фойдаланиб, телевидение, радио, босма ва электрон нашрларда фаолият юритаётган барча ҳамкор журналистларни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз, уларга оилавий фаровонлик ва ижодий ютуқлар тилаб қоламиз.