Самарқанд шаҳрида 11-15 сентябрь кунлари Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш, шунингдек Радиоалоқа ассемблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўз ишини бошлади.
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижрочи қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, Халқаро радиоҳаваскорлар кенгаши, GSM (Global System for Mobile Communications) мобил алоқа ассоцияцияси ҳамда бошқа муассасаларнинг 80 дан зиёд мутахассислари иштирок этишмоқда.
Муҳокамаларда радиочастота полосаларини ажратиш, IoT – «интернет буюмлари» технологиясини ривожлантириш, радионавигатсион сунъий йўлдошли хизматларни халақитларсиз ишлашини таъминлаш, радиочастота бириктиришларини ўзаро чегарадош давлатлар билан мувофиқлаштириш, радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш каби мавзулар ўрганилди.
Шунингдек, ер усти рақамли телевизион ва овозли узатиш технологияларининг жорий қилиниши, бу йўналишда мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш, рақамли телевидение қамровини кенгайтиришда электромагнит мослашувчанлик жиҳатларини, зарур частота ресурсларини мувофиқлаштириш масалалари яқиндан ўрганилди.
Минтақавий ҳамкорлик доирасида иштирокчилар Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотининг 2019 йилда бўлиб ўтадиган Халқаро Электралоқа Иттифоқининг анжуманидаги дастлабки нуқтаи назари ҳамда кўтариб чиқадиган масалалар, Радиорегламент бўйича қўмитанинг фаолиятига оид маълумотлар келишиб олинади.
Ишчи гуруҳ йиғилиши бўйича қабул қилинган қарор алоқа бошқаруви фаолияти, шунингдек, телекоммуникация операторлари томонидан қабул қилинади. Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо давлатларнинг радиочастота спектрларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларининг халқаро миқёсида ҳимоя қилишига хизмат қилади.