Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018-йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қуйидаги йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича танлов эълон қилади:
1. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги телекоммуникация тармоқларни маълумот узатишнинг оптик алоқа тизимлари ёрдамида модернизациялаш.
2. “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи таҳлил методлари, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
3. Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.
4. “Сунъий интеллект” методлари ва улардан ахборот хавфсизлигини таъминлашга жорий қилиш.
5. Ҳудудларда АКТни ривожланишини мониторинг қилувчи ва баҳолайдиган ахборот-таҳлил тизимларини ишлаб чиқиш.
6. Рақамли форматда ишлашга мўлжалланган, дециметрли диапазонда ишлайдиган аналог телевизион узаткичларни модернизация қилиш.
7. FM радиоузатиш ишларида фойдаланиш учун дециметрли диапазонда ишлайдиган аналог телевизион узаткичларни модернизация қилиш.
8. Овозли радиоузатишда маъқул DVB-T2 узаткичлари параметрларини танлаш бўйича тадқиқот олиб бориш.
Таклифлар ва ўзгартиришлар юзасидан Илмий тадқиқотлар бўлими ҳамда Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамиятига қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 2384389, 2363734.
Танловга мавзулар юзасидан илмий ишлар лойиҳаларини 2017 йилнинг 8 ноябрига қадар тақдим этиш мумкин. Маълумот ва лойиҳаларга қўйиладиган талаблар юзасидан вазирликнинг илмий котиби С.Раҳимбоевга мурожаат қилинг (Тел.: 238-43-19).
Қизиқиш билдирган шахслар ушбу сўровномани тўлдиришларини мумкин.