Ўзбекистон почтаси Ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталари орқали амалга ошириш мумкин.
Ушбу янгилик, Ўзбекистон почтаси мижозларининг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари натижасидир.