Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 1 август имтиҳонлари муваффақиятли ташкил қилинди. Имтиҳонлар 9 та объект: ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи, Юнусобод туманидаги мактаб биноларида ўтказилди.
2016 йил билан солиштирилганда бу йил ТАТУда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган. Жорий йилда ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади.
Имтиҳонда абитуриентлар учун барча зарур шарт-шароитлар, тиббиёт хоналари, ота-она ва кузатувчилар учун кутиш жойлари ташкил қилинди.
Жорий йилда ТАТУ мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида илк маротаба тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ қилди.
Биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканери текшируви асосида абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратилиши ва жараённинг автоматлаштирилиши имтиҳонни назорат қилиш ва бошқариш тизимини осонлаштиради. Бу тизим кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шаҳслар ҳозир бўлишининг олдини олади.
Тест синовларини ошкора ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ўтказилишини назорат қилиш мақсадида, ОАВ вакиллари университетда бўлиб ўтган тест имтиҳонларини бевосита кузатиш имконига эга бўлдилар.
Шунингдек, «Ўзбектелеком» AK Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган тест имтиҳонларини интернет тармоғида онлайн олиб узатилишида техник ёрдам кўрсатди.