Янги уфқлар

70

Президентимиз томонидан таълим соҳасида жорий йилда қабул қилинган қатор қарорлар рақобатбардош етук мутахассисларни тайёрлашда таълим тизими сифатини юксалтириш, уни янги босқичга олиб чиқиш учун таълим тизимида бунга қадар кўрилмаган янги, кенг уфқларни очиб бермоқда. Мазкур ҳужжатлар таълим тизимининг энг катта бўғини бўлган касб-ҳунар тизими КХК  ўқувчиларини ўқитишда олий таълим тизими ўқитувчиларини бу жараёнга жалб қилиш, олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизими интеграциясини янги босқичга кўтаришга катта туртки бўлади деб умид қиламиз.

Бу борада кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда, жумладан олий ўқув юртлари  проф-ўқитувчилари билан КХК лар ўртасида турли жабҳаларда ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Биринчи амалга оширилган қадамларданоқ кўриниб турибдики, бундай интеграция КХК ўқувчиларининг бўлажак касбларига бўлган мотивацияларини кучайтириш ҳамда КХК ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини оширишда муҳим омил бўлиши мумкин.

Юқорида айтилган фикримизга ёрқин мисол сифатида ТАТУ ва ТАТКХК ўртасидаги ҳамкорликни келтириш мумкин. Қисқа вақт ичида ТАТУ проф-ўқитувчилари ТАТКХКга ташриф буюриб ўқувчилар билан қизиқарли учрашувлар, суҳбатлар ўтказдилар ва энг муҳими жонли мулоқот олиб бордилар. ТАТУ профессори, техника фанлари доктори Т. Нишонбоевнинг коллеж ўқувчилари билан бўлган учрашуви ўқувчиларда ўчмас из қолдирди. Албатта бундай учрашувлар ўқувчиларнинг илм-фанга, ижодкорликка бўлган интилишларини кучайтириш билан бир қаторда уларни ўз устиларида янада кўпроқ мустақил ишлашга, техник адабиёт билан ишлашга ундайди. Кези келганда шуни айтиб ўтиш жозки, ТАТКХК да коллеж раҳбари А.В. Шиннинг ташаббуси  билан ўқув илмий-услубий бўлим(ЎИУБ) ташкил қилинди, бўлимга тажрибали педагоглар доцент Юнусов Д.Ю., доцент Ходжаев Н.С. ва “Ахборот кутубхоначилик”кафедраси мудири Ф.Т. Шодмоновалар жалб қилинди. Шу кунга қадар бўлим томонидан  ишлаб чиқилган режага биноан коллеж кафедраларида ишлаб чиқиладиган ўқув-услубий ҳужжатларни мукаммаллаштириш,таниқли фан арбоблари  ва ишлаб чиқариш мутахассислари билан учрашувлар ва китобхонлик кунларини ўтказишни ташкил этиш,таълимда электрон бошқарувини ишлаб чиқиш каби масалалар билан шуғулланиш юклатилган. Режани амалга ошириш мақсадида  коллежга ЎзР ФА нинг Академиклари Абдуллаев Ж.А. ва Насиров Т.Х., ТАТУ профессори Т. Нишонбоевлар билан ўқувчиларнинг учрашувлари ташкил қилинди. Жорий йилнинг 29 апрелида ЎИУБ томонидан режалаштирилган ТАТКХК ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги изланишлари ва ўқитувчиларнинг илмий-услубий ишларига бағишланган  коллеж тарихида илк бор конференция ўтказилди, конференцияда  ЎзР ФА Академиги Насиров Т.Х, ТАТУ профессори фалсафа фанлари доктори Сангинов С.С., UNICOM директор ўринбосари Джалалов М.М., т.ф.н, доцент Д.Ю. Юнусовларнинг қилган маърузалари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди, ўқувчилар барча саволларига батафсил жавоб олдилар.Конференцияда 61 нафар  ўқитувчи, 22 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари ва 310 нафар  ўқувчи иштирок этди, 60 нафар ўқувчи эса ўз ўқитувчилари раҳбарлигида бажарган маърузалари билан қатнашдилар. Конференция тугагандан сўнг унинг иштирокчилари билан тезкорликда амалга оширилган савол-жавоб ўтказилганда улар бундай конференцияларни тез-тез бўлиш истагини билдирдилар.

ИЗОҲ ҚОЛДИРИНГ