«UNICON.UZ» IT-мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда

«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази веб-технологиялар бўйича дастурчиларни, маълумотлар базаларининг бошқарув тизимлари администраторлари ва илова серверлари администраторларини ишга таклиф қилади.

Номзодлардан:

  • Замонавий веб-технологияларни дастурлаш тилларида (Node.JS, JAVA 2EE, Transact-SQL, PL\SQL yoki boshqalar) ишлаш, Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL маълумотлар базалари бошқарув тизимларидан фойдаланиш кўникмаси;
  • Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL тизимларининг бирида ёки барчасида бошқарув кўникмасига эга бўлиш;
  • Oracle WebLogic, GlassFish, WebSphere, Microsoft, Apache ва бошқа илова серверларининг бирида ёки барчасида ишлаш;
  • Дастурлаш воситаларини ўрнатиш ва созлаш;
  • Сервер ва иловалар, маълумотлар базалари, азборот тизимлари ўртасидаги алоқани мувофиқлаштириш;
  • Интернетда касбий кўникмаларга оид билимларни излаш ва ўзлаштириш тажрибасига эга бўлиш талаб қилинади.

Номзодга талаблар:

∙ Ёши: 20 – 45 ёш.

∙ Рус, ўзбек (маъқулланади) ва техник инглиз тили (мажбурий) билиши шарт.

∙ Катта тажрибага эга бўлиши маъқулланади. Агар сизда тажриба оз бўлса-ю, бироқ ўзингизга ишонч бўлса, марҳамат, жамоага қўшилинг!

Шартлар:

∙ Тўлиқ банд бўлиш асосида ишлаш.

∙ Дўстона жамоада ишлаш.

∙ Маош: оклад миқдори квалификациядан келиб чиқиб, 10 млн сўмгача. Шунингдек, устама, меҳнатга яраша мукофот пуллари ҳамда ижтимоий пакет.

∙ Истиқболда ўқиш ва маҳоратни ошириш имконияти.

Манзил: Тошкент шаҳри (freelance бўлиб, масофадан ҳам ишлаш мумкин)

Қизиқиш билдирган номзодлар маълумотларини s.muxamedjanova@unicon.uz электрон почтасига тақдим этишлари мумкин.