Инҳа университети “Joongang Daily” нашри томонидан чоп этилган Жанубий Корея олий ўқув юртлари рейтингида 10-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингдан 189 та университет жой олди.
“Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтинги Жанубий Кореялик олий ўқув юртлари учун бошқа халқаро рейтинглардан муҳимроқдир ва улар ушбу рейтингдаги натижаларини мунтазам яхшилаб боришга интиладилар.
“Joongang Daily” нашрининг университетлар рейтингини охирги 24 йил давомида ҳар йили чоп этиб боради. Рейтинг университетлар фаолиятини тадқиқот, таълим, ўқув юрти битирувчиларининг иш билан таъминлаш даражаси, фонд фаолияти ва бошқа кўрсаткичлар асосида баҳолайди.
Янги “Joongang Daily” рейтингида Корея Республикасидаги Инҳа университети 182 балл билан 8-ўринни эгаллади. Ўтган йили университет 177 балл билан 10-поғонада эди.
Таъкидлаш лозимки, Корея Республикасидаги Инҳа университети 2014 йилдан бери ушбу рейтингдаги натижасини янгилаб келмоқда. 2014 йилда “Joongang Daily” рейтингида Корея Республикасидаги Инҳа университети 14-ўринда бўлса, 2015 йилда таълим муассассаси 13-ўринга кўтарилди. Ўтган йили эса университет 10-поғонани эгаллади.
Инҳа университети кўрсаткичларнинг кўпида биринчи 10 таликда, ёки унга яқин ўринларда жойлашди. Мисол учун, олий ўқув юрти “Талабаларнинг ўзлаштириши” кўрсаткичи бўйича 3-ўринни эгаллади. “Ходимларни ишга олиш учун тавсия қилинадиган университет” ва “Мактабни битиргач, ўқиш учун энг яхши университет” бўйича кўрсаткичларда 6-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасидаги Инҳа университети Ўзбекистонда ҳам ўзининг юқори сифатли дастурларини таклиф этмоқда. 2014-йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети очилди.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ёшларга «Компьютер ва дастурий инжиниринг» ва «Логистика» йўналишлари бўйича ўқув дастурларини таклиф этмоқда.
IUT ректори Сарвар Бабаходжаев шундай деди: “Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университети жамоаси номидан Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ушбу натижаси билан қутлайман. Ушбу рейтинг Корея Республикасидаги Инҳа университети юқори сифатли таълим ва тадқиқотлар дастурларини таклиф этишидан далолатдир”.
“IUT ўқув дастури Корея Республикасидаги Инҳа университетининг таълим дастурларига тўлиқ асосланган. Корея Республикасидаги Инҳа университети вакиллари таълим сифатини таъминлаш учун IUTдаги академик жараёнларни назорат қиладилар”, – деди у.
“IUTда юқори малакали хорижий ва маҳаллий профессорлар ишлайдилар ва улар ёшлар билан ўз билимлари ва тажрибаларини ўртоқлашадилар”, – қўшимча қилди IUT ректори.