Туризмда ITдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди

7 ноябрь куни Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” “Туризм тармоғини ривожлантиришда АКТдан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказди.

Семинар ишида туризм саноати ва ахборот технологиялари соҳаси вакиллари ҳамда Марказ резидентлари иштирок этишди.

Ўзбекистон раҳбарияти туризм соҳасини ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилади. Мазкур саноатни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217 сонли қарори билан 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.

Бугунги кунда биз бирор бир соҳа фаолиятини замонавий технологияларсиз тасаввур қила олмаймиз. Ахборот технологиялари туризм соҳасини ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади, сабаби замонавий технологиялар истиқболдаги сайёҳларни туристик маҳсулотлар ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, турли хил онлайн хизматлар – чипталарни, меҳмонхаларни, ресторанларни брон қилиш ва бошқа хизматларни тақдим этиш имконини беради.

“Mirzo Ulugbek Innovation Center” директори Хуршид Султанов: “Мазкур семинарни ташкил қилишимиздан асосий мақсад – сайёҳлик ва IT тармоғи вакилларини бир-бирлари билан ўзаро таништиришдан иборат эди. Netvorking сайёҳлик тармоғи учун ҳамкорликдаги янги IT-маҳсулотларни яратиш, бу эса ўз навбатида сайёҳлар учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради”.

Семинар давомида иштирокчилар Hotspot.uz, MyTaxi, Workly ва шу каби лойиҳаларнинг имкониятлари билан тинишишди. Шунингдек, қатнашчиларга интерактив “Uzbekistan Pass” туристик сервисининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Семинар давомида туристик ва IT-компаниялар вакиллари ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишди.