Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини (My2.gov.uz)да юридик шахслар учун ташқи савдо шатрномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида интерактив хизмати ишга тушди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мазкур хизмат фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали кўрсатилади.
Ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда шартнома бўйича маълумотлар файлини юклаб олиш йўли билан мустақил амалга оширилади.
Жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.
Ҳозирги вақтга келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқинига ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш бўйича 706 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 370 мингдан зиёди тизимга киритилди.
Тизимда ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш хизматидан қандай фойдаланиш мумкин?
1. Дастлаб id.gov.uz тизимида жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтинг, сўнгра “Фойдаланувчи кабинети”да юридик шахсни қўшиб қўйинг.
2. id.gov.uz тизимида рўйхатдан ўтганингиздан сўнг “My2.gov.uz”га юридик шахс сифатида киринг.
3. Хизматлар гуруҳидан guruhidan “Божхона” хизматини танланг.