Телекоммуникация ва ахборот технологиялари лойиҳалари бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналган “Huawei” компанияси мобиль қурилмаларни ишлаб чиқаришда ҳам ўз брендини фаол равишда илгари сурмоқда. Хусусан, компания инновациявий қарашларидан оғишмаган ҳолда таълим, тиббиёт ва транспорт хизматлари соҳаларида ўз лойиҳа ва ишланмаларини таклиф қилиб келмоқда. Мисол учун, компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири бўлган «Электрон таълим» (e-Learning), Ўзбекистоннинг 80 дан зиёд олий ҳамда бошқа турдаги ўқув муассасаларида самарали жорий этилди.
Компания 2016 йилдан бошлаб «Smart Class» концепциясига катта эътибор қаратишни бошлади. Мазкур ёндашув орқали ўқувчилар интерактив тарзда устози билан боғланиши, умумий ва индивидуал топшириқларни бажаришлари мумкин. Ушбу ғоя ўқувчиларни ҳам гуманитар, ҳам технологик соҳаларда ривожланиб, маълум фанни чуқурроқ ўзлаштиришга хизмат қилади. Хитой тилини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган пойтахтнинг 59-сонли умум таълим мактаби биринчилардан бўлиб Huawei компаниясининг “Smart Class” концепциясидаги синфига эга бўлди. Ушбу синф келаси ўқув йилидан бошлаб мактабда дастурий таъминот ва «smart» ишланмалар ёрдамида ўқувчиларнинг фанни ўзлаштириш салоҳиятига катта кўмак бўлиши кутилмоқда. Мактабга ташриф буюрганлар «Smart Class» концепциясидан ташқари, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тақдим этилган лингафон кабинети билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлишди.
Таъкидлаш лозимки, Huawei компанияси 2016 йилда «smart» технологиялари ишланмаси асосида Тошкент ахборот технологиялари университети қошида HAINA академиясини очди. Бу ерда ҳар йили телекоммуникациялар бозори учун 200 дан зиёд мутахассисни тайёрлаб чиқариш режалаштирилган.
«Huawei Tech Investment Tashkent» компанияси бош директори жаноб Ван Пэн:
“Компаниямиз бир жойда тўхтаб тургани йўқ. Ўтган йили биз Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда тармоқ Академиясини очдик, Плеханов номидаги университет учун ўзимизнинг «Smart» ишланмаларимиз ва видео-конференция тизимини таклиф этдик. Бу йил биз умумтаълим мактаблари учун «Smart Class» концепциясини илгари сурмоқдамиз. Умид қиламизки, бошланғич лойиҳамиз ёш ўқувчиларни янги ва замонавий шароитда билим олишларига ас қотади. Келажакда биз Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Smart Class» концепциясини Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этишга тайёрмиз”.