ICT FORUM 2017: маърузалар қабули бошланди

ICTWEEK Uzbekistan ҳафталигининг энг кутилган тадбирларидан бири ICT FORUM 2017, 20-21 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирнинг асосий мақсади – ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг замонавий йўналишларини муҳокама қилиш учун мутахассислар майдончасини яратишдир. Форум блок-конференциялар, секцион мажлислар, мастер-класс ва интерактив мунозаралар форматида бўлиб ўтади.

Маърузачиларга электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт секторидаги рақамли ўзгаришлар, булутли технологиялар ҳақидаги мавзуларни очиб бериш таклиф этилади.

“Электрон ҳукумат” тизими фаолияти бўйича маърузада катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланиш (хизматларнинг сифатини ошириш, очиқ маълумотлар, “ақлли” шаҳарлар), хизмат кўрсатилиши тартибини такомиллаштириш (BPR, маъмурий жараёнлар, давлат хизматлари институтини ривожлантириш, тақдим этилаётган давлат хизматларини баҳолаш, идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ҳамда АКТ ёрдамида аҳоли билан мулоқот қилиш каби мавзулар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Ушбу мавзу бўйича маърузаларни 20 сентябрда соат 9.30 дан 13.30 гача тинглашингиз мумкин бўлади.

Молия секторидаги рақамли ўзгаришни муҳокама қилиш жараёнида онлайн-банкинг ва тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар орқали тўловлар, банклар учун булутли ечимлар, блок-чейн ва бошқа мавзулар ёритилади. Ушбу мавзудаги мажлис ҳам 20 сентябрь куни бўлиб, соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.

AT инфратузилмаси секциясида булутли ечимлар, маълумотлар ва булутли платформалар хавфсизлиги, сервисли ёндашиш, кенг полосали алоқа линиялари инфратузилмасини, симсиз ва мобил алоқани ривожлантириш мавзулари ҳамда шу соҳадаги бошқа долзарб мавзулар бўйича маърузалар тақдим этилади. Маърузачилар 21 сентябрда соат 9.30 дан 13.30 гача ўз маърузаларини тақдим этадилар.

Тузилма ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш ҳамда ахборот хавфсизлиги таъминлаш соҳаси илғор ечимлари ва технологиялари, нарсалар Интернети (Internet of things) ечимларининг ҳимоясини таъминлаш, DDoS-ҳужумлардан ҳимоя ва бошқа мавзулар ахборот хавфсизлигига бағишланган маърузаларда ёритилади. Ушбу мавзу бўйича маърузалар – 21 сентябрда соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.

Маърузаларни тақдим қилиш ва буюртма бериш шартлари:

Маърузалар қичқача, аммо асосли баҳолаш учун етарлича бўлган маълумотларни ўз ичига олувчи тезис сифатида (A4 форматда, бир бет) кўриб чиқилади.

Тезисларни тақдим этиш муддати – 2017 йил 15 августгача.

Тезис қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома ICTWEEK Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитасидан 2017 йил 1 сентябргача юборилади. Ҳафталик бўйича батафсил маълумот билан ictweek.uz сайтида танишишингиз мумкин.