ТАТУ ўқитувчиси халқаро унвонга сазовор бўлди

Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академиясининг Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси ҳар йили фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ташкил қилиб, фаолияти энг яхши деб топилган олимларни эътироф қилиб келади.

Танловда ҳар йили Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбайжон, Болгария, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 300 дан ортиқ ёш олимлар ўз ишланмалари билан иштирок этиб келмоқдалар.

Жорий йилда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университетининг «Аудиовизуал технологиялар» кафедраси ўқитувчиси Саида Бекназарова «Фан ва техникада хизмат кўрсатган арбоб» халқаро унвони билан тақдирланди.

33460fb2-14f4-0dc9-a5e1-86a9d30f7440