Huawei – Ўзбекистон ёшларининг танлови


ICTWEEK 2017 ҳафталигига якун ясар эканмиз, бу йил ҳам, худди ўтган йилгидек, Huawei компанияси ҳафталикнинг барча йўналишида фаол иштирок этди, деб айта оламиз. Айниқса, компания спикерларининг ИКТ саммитида иштирокини таъкидлаб ўтиш лозим. Тадбирда асосий эътибор рақамли ахборот мавзусига қаратилди. “Huawei Technologies” нинг бош техник директори Пол Скэнлен Сингапур давлати тажрибасиин мисол қилиб келтирди. У ерда ахборот технологиялари ёрдамиа катта иқтисодиё ўсиш ва ижтимоий фаровонликка эришилди.

«Белтелеком» компанияси техник директори Вадим Шайбаков кенг полосали интернетга кириш ёрдамида давлат хизматларининг ривожланишин ҳақида гапириб берди. Ҳаммага маълумки, бугуни кунда Белоруссияда технологик парк яратилган бўлиб, унда миллий ишлаб чиқувчилар ўз стартаплари билан чиқиш қилади ва АКТ соҳасига халқаро инвесторларни жалб этган ҳолда мамлакат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшади.

Тақдимот давомида компания мутахассислари  долзарб ва амалий мисолларни келтириб, уларда Huawei ўз ғоялари ёрдамида у ёки бу мамлакатнинг телекоммуникация ва АКТ инфратузилмасини яхшилашга ёрдам берган.

«Компаниямиз доим АКТ бозорини ривожлантириш масаласига кенг ёндошади ва мижозларга ўзининг энг янги технлогиялари ва ғояларини  таклиф этади. Ҳамкорларимиз билан биргаликда биз якдиллик ғоясини ягона экотизим томон олға сурамиз. Унда бозорнинг ҳар бир иштиркочиси ўз ҳиссасини қўшишни ва фойда киритишни истайди. Бугунги кунда биз «Ақлли уй», «Хавфсиз шаҳар», «Рақамли трансформация» ва «Электрон ҳукуматни ривожлантириш» лойиҳаларини фаол тарзда илгари сурмоқдамиз. У ерда бизнинг тажрибамиз мамлакатнинг давлат идоралари учун АКТ соҳасиин самаралироқ ривожлантириш ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга яхши туртки бўлиб хизмат қилиш мумкин», – дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн.

“ICT Саммити”  Huawei компанияси асосий эътиборни қаратган бир нечта мақсадлар учун яхши омил бўлиб хизмат қилди. Булар: а) потенциал мижозлар ва ҳамкорлар билан мулоқот майдони; б) компания тақдим этган маҳсулотлар ёки инфратузилмага жорий этадиган лойиҳалари бўйича фикр алмашиш; в) “муаммони қандай қилиб ҳал этиш керак”, “лойиҳани қадай қилиб амалга оширигш керак”, “вақт ва маблағни қандай қилиб тежаш керак” каби саволларга жавоб бериш.

Бундан ташқари, «ICTEXPO 2017» кўргазмасида Huawei Ўзбекистон бозорида сотишни бошлаётган икки турдаги смартфонларни тақдим этди. Булар «Huawei P10» ва «Honor 6 C» моделларидир.

«Ўтган йили компаниямиз «Йилнинг энг инновациявий бренди» сифатида эътироф этилди. Бундан ташқари,  2016 йилдаги кўргазмада  акциялар ва тақдимотларнинг сони бўйича Huawei стенди “ICT Expoдаги энг кўп ташриф буюрилган стенд” мақомига эга бўлди. Бу йил биз масалага бошқача ёндошдик ва смартфонларимиз сифатига эътиборни қаратдик, аниқроғи, P10 ва Honor моделларининг фото сифатини илгари сурдик. Биз кичик фото-студияни яратдик. Унда смартфонларимиз ёрдамида профессионал ва сифатли портретни яратиш имконияти пайдо бўлди. У замонавий трендларни кузатиб бораётган ва смартфонларнинг камералари сифатига алоҳида эътибор қаратилган кўплаб ёшларни ўзига жалб этди.

Бундан ташқари, стендимизга Равшан Эрматовнинг ўзи, компаниямизнинг Ўзбекистондаги бренд-амбассадори ташриф буюрди. Унинг ёрдамида биз стендимизга ташриф буюрганлар учун  смартфонлар ва қимматбаҳо совринлар ютуққа қўйилган ўйинларни ўтказдик. Натижада брендимиз “Ёшлар танлови” номинациясида ғолиб чиқди ва бу ҳолат биз учун катта шараф бўлиб, зиммамизга брендимиз келажакда Ўзбекистонда ёшларининг манфаатлари ва ривожланишига синчковлик билан эътиборни қаратиб бориши бўйича катта масъулият юклайди», – дея изоҳ берди Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг корпоратив коммуникациялар департаменти раҳбари Даврон Азизов.

Компания кўргазмада жами турли нарх сегментидаги 10 та смартфон ва 100 га яқин Huawei компаниясининг бренди туширилган селфи-таёқчалар ва кружкалар каби қимматбаҳо совғаларни ютуққа қўйди.