“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказига директор тайинланди

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг директори этиб Зафар Раҳматуллаев тайинланди. Янги директорни тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, “Электрон ҳукумат” маркази директори ўринбосарлари Шуҳрат Қаюмов, Файзулла Арипжанов ҳамда марказ ходимлари иштирок этишди.

Шу кунга қадар Зафар Раҳматуллаев Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.