Охирги икки йил давомида бутун дунёни қамраб олган пандемия корхоналарнинг рақамли трансформациясини тезлаштирди ва барча ҳажмдаги корхоналарга ўз таъсирини кўрсатди. Биринчи ва ҳал қилувчи ўзгаришлардан бири, ташкилотлар масофавий иш ёки гибрид моделга ўтганлиги сабабли, иш моделларининг ўзгариши бўлди. Ташкилот ва корхоналар учун бу самарали ечим бўлди: улар ўз мижозларига самарали хизмат кўрсатиш учун энг сўнгги технологик инфратузилмалардан фойдаланишга муваффақ бўлишди.
Бугунги кунда бозорда рақобатбардош бўлиб қолиш учун маълум бир соҳада малакали бўлиш этарли эмас бўлиб қолди. Бироқ, резюмесида амалий IТ-кўникмалари акс эттирилган номзодлар яхши ўрин учун бемалол рақобатлаша олишлари мумкин. HRForecast [1] кадрлар ресурсининг маълумотларига кўра, қуйидаги кўникмалар 2022 йилда алоҳида талабга эга бўлади.
Хусусан, 2022 йилда долзарб бўладиган кўникмалар рўйхатининг биринчи позицияни дастурлаш асослари эгаллаган:
I. Дастурлаш асослари
Дастурлаш асослари айни пайтда техник бўлмаган касблар орасида ҳам катта талабга эга. Ушбу кўникмаларга эга ходим бошқаларнинг кодини ўқий олади, ўзининг оддий дастур ва алгоритмларинини ёзиши ҳамда IТ-лойиҳасининг ҳаётий циклини чуқурроқ тушунишини мумкин бўлади.
Дастурлаш билими мунчоқ тикишга ўхшайди. Бу, илгари ўрганилган тиллар асосида янги технологияларни ўрганиш мумкинлигини англатади. Бундан ташқари, дастурлаш кўплаб касблар учун зарур бўлган тушунчалар даражасида абстракт фикрлаш ва тушунишни ривожлантиришга ёрдам беради.
TIOBE Index[2] маълумотларига кўра, 2021 йил сентябрь ҳолатига кўра, энг яхши 5 та дастурлаш тиллари бўлиб қуйидагилар тан олинди:
- “С” дастурлаш тили – шахсий компьютер, яъни иш столи компьютерлари учун Windows, UNIX вa Linux операцион тизимларида дастурларини ишлаб чиқишда машҳур.
- “Python” дастурлаш тили – технологик бўлмаган бизнес муҳитида бу тил менежерлар, таҳлилчилар ва маркетологлар орасида танилган. Улар жадваллар, маълумотлар базалари ва ҳатто Excel даги макрослардаги маълумотлар билан ишлаш учун Python дан фойдаланадилар.
- “Java” дастурлаш тили – мобил ва веб-иловаларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган универсал тил бўлиб, кўпгина Android иловалари Java да ёзилган.
- “C ++” дастурлаш тили – фото- ва видеомуҳаррирлари ҳамда ўйинлар каби графикларга бой дастурлар учун машҳур технология.
- “C#” дастурлаш тили – шахсий компьютер, яъни иш столи компьютерлари учун дастурий таъминот ва ўйинларни ишлаб чиқишда энг яхши тиллардан бири ҳисобланади.
Асқотиши мумкин бўлган кўникмалар рўйхатидаги кейинги ўринда “low-code”ли платформалар жойлашган:
II. “low-code”ли платформалар
“low-code” атамаси “қўлда” дастурлаш минимал қўлланиладиган ишлаб чиқиш усулини англатади. Иловаларни моделлаштириш учун код ўрнига визуал дизайнерлар, одатий вазифаларни ҳал қилиш учун эса тайёр скриптлардан фойдаланилади. Асосий қиймат – бирон бир дастур, модуль ёки ҳатто маҳсулотни яратиш ёки ўзгартириш керак бўлганда дастурчиларсиз ишлаш қобилияти. Керакли ишларни бажариш учун платформа маъмурининг ваколатлари этарли бўлади.
Gartner[3] прогнозларига кўра, 2024 йилга келиб, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича барча фаолиятнинг 65 фоизи “low-code”да амалга оширилади.
Mendix, Quixy ва Microsoft PowerApps каби “low-code” амалий платформалар (LCAP) мураккаб замонавий воситаларга муқобилдир. “low-code” платформалар оддий бизнес иловаларини ишлаб чиқиш учун дастурлашга оид кўп билимларини талаб қилмайди.
Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш пухта дизайн ва техник хизмат кўрсатишга таянганлиги сабабли, “low-code” платформалар менежерлар, маркетологлар ва ҳеч нарсани бузмаслик хавфисиз код яратиши ва янгилаши мумкин бўлган ҳар қандай ишлаб чиқмаган фойдаланувчи учун қутқарувчи бўлиши мумкин. Шундай қилиб, “low-code” ишлаб чиқиш сизга IТ-бўлимларининг иш юкламасини ва IТ-аутсорсингни камайтириш имконини тақдим этади.
Рўйхатнинг учинчи ўрни эса ҳозирда муҳим аҳамиятга эга бўлган UI/UX дизайни кўникмасига тегишли бўлди:
III. UI/UX дизайн
UX ва UI дизайни ҳар қандай фойдаланувчи интерфейсини лойиҳалаштириш ҳисобланиб, унда ташқи кўриниш ва фойдаланиш қулайлиги муҳим аҳамиятга эга. Интерфейслар кўпинча мобил иловалар ва веб-сайтлар сифатида тушунилади. UX (User Experience) фойдаланувчи тажрибасини, UI (User Interface) фойдаланувчи Интерфейсини англатади.
UX ва UI дизайни фойдаланишда аҳамиятли ва оддий рақамли маҳсулотларни яратиш учун аудиторияни пухта ўрганиш ва тушунишни тақозо этади. Профессионаллар билан мулоқот қила олиш учун ҳеч бўлмаганда UX ва UI дизайнини асосларидан хабардор бўлиш лозим.
Аксарият маркетинг стратегиялари лендинг (очилиш саҳифаси), веб-сайтлар, мобил иловалар ва ижтимоий тармоқлар каби рақамли маҳсулотларга асосланган. Дизайнерлар учун UX ва UI дизайнидаги сўнгги тенденциялардан хабардор бўлиш ва ўз ғояларини ушбу соҳадаги профессионалларга етказиш имкониятига эга бўлиш жуда муҳимдир.
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда айниқса йирик корхона ва ташкилотларда эҳтиёж мавжуд бўлган Data engineering фойдали кўникмалар рўйхатида тўртинчи ўринда жойлашиб турибди.
IV. Data engineering
Асосан, маълумотлар муҳандислиги – бу дастурий таъминот муҳандислари, катта маълумотларни ишлаб чиқувчилар, маълумотлар таҳлилчилари ва булутли ҳисоблаш муҳандислари каби бир нечта IТ мутахассисларининг комбинацияси. Турли манбалардан катта ҳажмдаги маълумотларни ишлаб чиқадиган компанияда ишлаш қуйидаги асосий маълумотлар муҳандислиги фаолиятини ўз ичига олади:
- маълумотларни тўплаш ва тизимлаштириш.
- бир нечта манбалардан тўпланган маълумотларнинг турли форматларини бирлаштириш ва уларни таҳлил қилиш.
- маълумотларни сақлашни оптималлаштириш.
- компания бюджетини тежаш учун маълумотларни сақлаш харажатларини камайтириш.
Маълумотлар таҳлилчисининг асосий кўникмаларига Python вa SQL, Java ёки Scala, Amazon Web Services (AWS) каби булутли ҳисоблаш платформалари, Hadoop, Spark вa Kafka каби катта ҳажмдаги маълумотлар технологиялари киради. Алгоритмлар ва маълумотлар тузилмалари, шунингдек, тақсимланган тизимлар асосларини билиш ҳам талаб қилинади.
Рўйхатнинг бешинчи поғонасини эса Data visualization кўникмаси эгаллаб турибди.
V. Data visualization
Кўпгина тадқиқотлар визуал маълумотлар инсон мияси томонидан яхшироқ қабул қилинишини ва одамларнинг тақдим этилган маълумотларга ишончини оширишини исботлайди.
Бизнес контекстида маълумотларни визуализация қилишнинг кучи шубҳасиздир. Мисол учун, Tableau тадқиқоти шуни кўрсатадики, визуал маълумотлар воситаларидан фойдаланадиган ташкилотларда ходимлар фақат бошқариладиган ҳисоботлар ва асбоблар панелидан фойдаланадиган компанияларга қараганда ўз вақтида маълумот топиш эҳтимоли 28 фоизга кўпроқ.
Маълумотлар визуализацияси маълумотлар таҳлилининг муҳим қисми бўлиб, корхоналарга маълумотни танқидий баҳолаш ва уни бошқариш мумкин бўлган тарзда тақдим этиш имконини беради.
Tableau, Google Data Studio, PowerBI, Datawrapper вa Infogramlar компаниялар маркетологлари, менежерлари, бизнес-таҳлилчилари ва бошқа катта ҳажмдаги маълумотлар мутахассислари учун энг машҳур визуализация воситаларидан ҳисобланади.
Жорий йилнинг аҳамиятли кўникмаларидан яна бири видеомонтаж бўлиб, у рўйхатнинг олтинчи поғонасини эгаллаган.
VI. Видеомонтаж
Видео фақатгина телевидение ва оммавий ахборот воситаларига тегишли бўлиб ҳисобланган кунлар ўтиб кетди. 2021 йилда бизнеснинг
86 фоизи ўз маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотларни тарқатиш учун видео маркетингдан фойдаланган. Бугунги кунда видеолар барча соҳаларда сон-саноқсиз мақсадларда қўлланилади, масалан, маркетинг, ходимларни ўқитиш, мижозларни жалб қилиш ва бошқалар.
Видеоконтентининг модаси яхши рейтинглар учун махсус видео таҳрирлаш дастурлари, скриптлар ва ҳатто SEO бўйича малакали мутахассисларга эҳтиёж туғдиради.
Еттинчи кўникма мижозларни бошқаришга оид бўлиб CRМ деб номланади.
VII. CRM
Мижозларни бошқариш дастури (CRМ) самарали савдо жараёнининг асосидир. Мижозларнинг талабчанлиги ортиб бораётганлиги сабабли, компаниялар мақсадли аудитория, алоқа нуқталари, сотиб олиш хатти-ҳаракатлари ва мижозлар тажрибасини тўлиқ тушунишлари керак.
Шу сабабли, асосий CRМ дастурий таъминоти кўникмаларига талаб раҳбар ва маркетинг лавозимларининг таърифларида тобора оммалашиб бормоқда. Мисол учун, G2 томонидан CRМ дастурини ўрганиш шуни кўрсатадики, савдо менежерларининг 73 фоизи CRМ воситаларидан фойдаланади. Маркетинг гуруҳлари ўртасида CRМ воситаларини жорий қилиш мижозларга хизмат кўрсатиш гуруҳларида 46 фоиз ва 45 фоизни ташкил қилади.
Ва ниҳоят рўйхатимизнинг сўнги поғонасидан маҳсулотни бошқариш кўникмаси жой олган.
VIII. Маҳсулотни бошқариш
Одатда, маҳсулот менежерлари ишлаб чиқилган маҳсулот ва хизматларнинг бевосита буюртмачилари бўлиб ҳисобланади. Улар концепциядан бозорга қадар маҳсулотнинг муваффақиятини таъминлайди. Бунинг учун уларга лойиҳани бошқаришнинг мукаммал кўникмалари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёни ва мавзу соҳасини чуқур тушуниш, мулоқот қобилиятлари, бизнес таҳлили, маркетинг асослари ва бошқалар керак.
Маҳсулот менежерлари ўз касбининг усталаридир. Яқинда ўтказилган сўровда респондентлар ишдаги асосий қийинчиликлар сифатида вақт етишмаслиги (50,8 фоиз) ва ролларнинг ноаниқлигини (35,0 фоиз) келтирдилар.
Маҳсулот менежерига зарурат катта бўлиб, унинг қиймати баландлигига шубҳа йўқ. Компанияларнинг 81 фоиз ўз маҳсулотларининг муваффақиятини кўриб чиқаётганда, маҳсулот менежерига эга бўлиш ёки маҳсулотни бошқариш қобилиятига эга бўлган одамни ёллаш заруратга айлангани аниқ.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, компаниялар ўз фаолиятини мижозларга хизмат кўрсатиш, маркетинг, ходимларни ривожлантириш ва бошқа муҳим функцияларни бажаришга йўналтиришда давом этгани сайин, уларга рақамли технологияларга оид билимга эга мутахассислар зарур бўлиб бормоқда.
[1] HRForecast — бу HR-технологиялари халқаро компанияси бўлиб, у одамларни таҳлил қилиш ишончли ечимлари ва консалтинг хизматлари билан муҳим HR саволларга жавоб беради
[2] Тил номини ўз ичига олган қидирув сўровлари натижаларини ҳисоблаш асосида дастурлаш тилларининг машҳурлигини баҳоловчи индекс
[3] Ахборот технологиялари бозорларига ихтисослашган тадқиқот ва консалтинг компанияси ахборот технологиялари бозорларига ихтисослашган тадқиқот ва консалтинг компанияси