Мобил қурилманинг IMEI-кодини Ягона портал орқали рўйхатдан ўтказинг

24

Барчангизга маълумки, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар, жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари (IMEI) бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали амалга оширилади.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ва «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси, my.gov.uz сайтида IMEI бўйича мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш хизматини йўлга қўйдилар: https://my.gov.uz/uz/service/302.

“IMEI бўйича мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш” хизмати жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар – Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан авторизациядан ўтган фойдаланувчиларга кўрсатилади.

SIM-модулли планшетлар, смартфонлар, мобиль/функционал телефонлар, портатив қурилмалар (шу жумладан чўнтакда олиб юриладиган шахсий компьютерлар), адаптерлар, WLAN роутерлар, IоТ қурилмалари, транспорт воситалари, электрон китоблар, алоқа модуллари, компьютерлар, модемлар ва олиб юриладиган қурилмалар рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Хизматдан фойдаланганлик натижаси сифатида, мобил қурилмани рўйхатдан ўтганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа тармоқларида фойдаланилиши мумкин эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (PDF-форматда) юклаб олиш/чоп этиш имконияти яратилган.

ОСТАВЬТЕ КОММЕНТАРИЙ: