Кундалик: ўқув йили бошида фойдаланувчилар томонидан кўп бериладиган саволларга тезкор жавоблар

Ўқув йили бошланиши билан Кундалик қўллаб-қувватлаш марказига тизимда ишлаш бўйича кўплаб саволлар келиб тушяпти. Компаниянинг қўллаб-қувватлаш маркази ва методик бўлими ходимлари энг кўп бериладиган саволларга жавобларни тақдим этадилар.

Рўйхатдан ўтаётганда нега хатолик чиқади, киришни қандай тиклаш мумкин?

Кундалик билан ишлашни бошлаш учун мактаб ҳар бир фойдаланувчига вақтинчалик логин ва паролни беради. Тизимга биринчи марта кирганда ҳар бир фойдаланувчи вақтинчалик паролни доимийга ўзи ўзгартириши, уни эслаб қолиши ва тизимга кейинги сафар киришда ундан фойдаланиши лозим. Агар сиз логин ёки паролни унутган бўлсангиз, бош саҳифасидаги “Кириш” тугмачаси остида жойлашган “Киришни тиклаш” ҳаволасини босган ҳолда, уларни мустақил равишда тиклаш мумкин. Рўйхатдан ўтаётган пайтда кўрсатилган электрон почтага маълумотларни тиклаш учун ҳавола кўрсатилган хат юборилади. Шу боис рўйхатдан ўтаётганда шахсий почтадан фойдаланиш ва почта қутингизнинг паролини бошқа шахсларга бермаслик жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, синф раҳбарига ёки мактаб администраторига мурожаат қилган ҳолда ҳам киришни тиклаш мумкин.

 Болаларни ота-оналар профилига қандай “боғлаш” мумкин?

Қариндошлар бўлимидан боғлашни ҳатто фарзандларингиз турли мактабларда таълим олганида ҳам амалга ошириш мумкин. Уларнинг профилларини “боғлаш” учун ўқув муассасасининг ходимларига фақат ота-она профилининг логинини маълум қилиш керак, паролни маълум қилиш шарт эмас. Фойдаланувчилар рўйхатларига ўзгаришларни фақат таълим ташкилотингизнинг ходимларигина киритиши мумкин. Биз бу масала бўйича администраторга ёки синф раҳбарига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Уй вазифасини қандай жўнатиш мумкин, агар “УВ ни бириктириш” тугмачаси бўлмаса, нима қилиш керак?

Уй вазифаси саҳифасидаги файлларни фақат ўқувчининг профили орқали бириктиришни амалга оcшириш мумкин, ота-она профили орқали буни қилишнинг иложи йўқ. Ўқитувчи уй вазифасини бераётганда тегишли созланмаларни ўрнатган бўлсагина, файлни уй вазифасига бириктириш мумкин.

Бажарилган ишни уй вазифаси саҳифасида юборилади. Бунинг учун қуйидагиларни бажариш керак:
• “Таълим”–“Уй вазифаси” бўлимига ўтиш;
• Керакли УВни танлаш ва уни босиш;
• Очилган саҳифада иш натижалари блокида жойлашган “Файлни бириктириш” тугмачасини босиш керак. Файли танлаб, уни юбориш учун юклайсиз. Батафсил видеойўриқномани бу ерда кўриш мумкин.

Нега УВ саҳифасида 10 мб дан ортиқ файлларни юбориб бўлмайди?

Уй вазифаларини тезроқ жўнатиш учун тизимга юкланадиган файлларга ҳажми бўйича 10 Мб гача чеклов ўрнатилган, чунки оғир ҳужжатларни юклаш маълумотларни узатиш тизимига қўшимча юклама тушишига олиб келади. Файлларни жойлаштириш учун муқобил ечим сифатида “булутли омбордан” фойдаланиш, Кундалик тизимида эса ушбу “омборларда” сақланган ҳужжатларга ҳаволаларни жойлаштириш тавсия этилади. Файлларни “булутли омборларга” қандай юклаш ҳақидаги батафсил видеойўриқномани бу ерда кўриш мумкин.

Демоверсия (намойиш версияси) ўзи нима, Кундалик тизимидан фойдаланганлик учун пул қандай тўланади?

Намойиш версияси платформанинг имкониятларини баҳолаш ва сотувлар бошлангунга қадар Кундалик функцияларидан тўлақонли фойдаланиш имконини беради. Тўлиқ версия функцияси ишга тушганида (айни пайтда унинг устида ишланмоқда), электрон кундаликни Cлиcк.уз ёки Узcард тўлов картаси ёрдамида Кундалик аккаунтида харид қилиш мумкин бўлади. Обуна оилавий бўлиб, у бир ўқувчига, унинг ота-онаси ва боланинг мактаб ҳаётини кузатиб боришни истайдиган бошқа қариндошларига тааллуқли бўлади. Бир йил учун 10 минг сўм тўлаган ҳолда ўқувчиларнинг ота-оналарига электрон кундаликнинг веб-версиясидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Тўлов жараёни ҳақидаги йўриқномани бу ерда кўриш мумкин.

Бу йил ҳисобот даври қайси санадан бошланади?

Таълим жараёнини ташкиллаштириш, киритиладиган маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳақидаги саволларни таълим ташкилотининг ходимларига йўллашни тавсия этамиз, чунки жадвал, уй вазифалари ва ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг бошқа жиҳатлари йўқлиги учун мактаб раҳбарияти жавоб беради.

Тизимга қандай жадвални жойлаштириш керак?

Ўқув жараёнини ташкиллаштириш масаласи бўйича таълимни бошқариш органларининг ходимларига (туман халқ таълими бўлими, шаҳар халқ таълими бошқармаси, ХТВ). Кундалик бундай саволларга жавоб беролмайди.

Бутун давр учун жадвални қандай таҳрир қилиш мумкин?

Жадвал схемалари чоп этилганидан кейин дарсларнинг маълумотлари билан ишлаш ишлари (қўшиш, таҳрир қилиш ва бекор қилиш) ҳисобот давридаги жадвал сеткасида амалга оширилади. Унга “Маъмурий бошқариш”/”Дарслар” ҳаволалари бўйича ўтиш, синф кодини танлаш ва жорий ҳафта учун дарслар жадвали билан ишлаш ёки “Бутун давр учун жадвал”ни очиш мумкин. Дарс ҳақидаги ахборотни таҳрир қилишга ўтиш учун шу дарсга курсорни олиб борганда қалқиб чиқадиган дарчада пайдо бўладиган иконкани босинг. “Дарсни таҳрир қилиш” дарчаси очилади.

Дарслар жадвалида сезиларли ўзгаришлар бўлганида, дарс жадвалининг схемасини таҳрир қилиш ва уни ўзгаришлар кучга кирадиган ҳафтадан бошлаб чоп этиш, агар олиб ташланадиган дарслар билан боғланган баҳолар ва уй вазифалари бўлмаса, зарурат бўлганида, дарс жадвали сеткасини олдиндан тозалаш тавсия этилади.

Дарс жадвалининг схемаси асосий дарс жадвалининг бўш ячейкаларида чоп этилиши керак, акс ҳолда схемага киритилган ўзгаришлар асосий жадвалда пайдо бўлмайди. Эътибор қилинг, дарс жадвалини тозалаш дарслар билан боғлиқ барча маълумотларнинг олиб ташланишини кўзда тутади, масалан: улар ҳақидаги умумий маълумот, баҳолар, дарсда борлиги ҳақидаги белги, уй вазифалари ва шарҳлар. Жадвал ҳақида батафсил “Администратор қўлланмаси”да ўқиш мумкин.

Демоверсия (намойиш версияси) ўзи нима, Кундалик тизимидан фойдаланганлик учун пул қандай тўланади?

Намойиш версияси платформанинг имкониятларини баҳолаш ва сотувлар бошлангунга қадар Кундалик функцияларидан тўлақонли фойдаланиш имконини беради. Тўлиқ версия функцияси ишга тушганида (айни пайтда унинг устида ишланмоқда), электрон кундаликни Клик.уз ёки Узкард тўлов картаси ёрдамида Кундалик аккаунтида харид қилиш мумкин бўлади. Обуна оилавий бўлиб, у бир ўқувчига, унинг ота-онаси ва боланинг мактаб ҳаётини кузатиб боришни истайдиган бошқа қариндошларига тааллуқли бўлади. Бир йил учун 10 минг сўм тўлаган ҳолда ўқувчиларнинг ота-оналарига электрон кундаликнинг веб-версиясидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Тўлов жараёни ҳақидаги йўриқномани бу ерда кўриш мумкин.