Gartner¹ (АҚШ) тадқиқот ва консалтинг компанияси ҳар йили бизнесни ривожлантириш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган энг истиқболли IT-йўналишлари рўйхатини тузади. Яқинда у 2022 йил учун технологик тенденцияларнинг яна бир танловини тайёрлади ва ушбу мақола мазкур мавзуга бағишланади.
Gartner вице-президенти Девид Грумбрижнинг фикрича, жорий
IT-тенденцияларидан фойдаланиш компанияларнинг барқарор ривожланишини ва улар учун масштабни кенгайтириш учун кенг имкониятларга эга барқарор техник базани яратиш имкониятини таъминлайди. Ўз навбатида, бу корхоналарга ўз харажатларини оптималлаштириш ва рақамли технологияларга сармояни ошириш имконини беради. Шундай қилиб, истиқболли тенденциялар рўйхатидан қуйидаги технологиялар ўрин олди.
Рўйхатдаги биринчи ўринни Генератив сунъий интеллект (Generative AI) эгаллаган бўлиб, сунъий интеллектнинг ушбу тури машинани ўқитиш (machine learning, ML) усули бўлиб ҳисобланади. Машинани ўқитиш жараёнида нейротармоқ муайян маълумотлар массивига (матн, тасвир, видео) ишлов беради ва унинг асосида оригинал контент яратади.
Generativ AI кўплаб фаолият соҳаларида – реклама ва маркетингдан бошлаб дастурлаш ва тиббиётгача янги контентни ишлаб чиқиш имкониятларга эга.
Gartner 2025 йилда ушбу технология барча чиқарилган барча контентларнинг камида 10 фоизини ташкил этишини башорат қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, генератив сунъий интеллект контент яратувчилар учун жуда самарали воситага айланиши мумкин. Ушбу технология яқин келажакда сунъий интеллектга тавсифлар, теглар ва бошқалар бўйича берилган параметрларга кўра ҳар хил турдаги контентни яратиш имконини беради. Бугунги кунда DALL-E² нейрон тармоғи аллақачон бу вазифани бажармоқда, у матнни визуализация қила олади, маъноси яқин бўлган тасвирларни муваффақиятли танлайди (text-to-image).
Gartner томонидан тузилган рўйхатнинг иккинчи поғонасида Маълумотлар фабрикаси (Data fabric) жойлашган. Маълумотлар фабрикалари – IТ-платформалари ва мижозлар компаниялари ўртасида B2B (Business to business) воситачи хизматларидир. Улар бозор иштирокчилари ўртасида маълумотлар алмашинувини мувофиқлаштиришга, уларни қайта ишлаш самарадорлигини ва сақлаш ишончлилигини оширишга, масштабни оптималлаштиришга, янги технологияларни тезроқ жорий этиш ва уларни ўзини оқлаш имконини беради.
Маълумотлар фабрикасининг яна бир муҳим афзаллиги – бу маълумотларни тезда ва аниқ қайта ишлашга қодир бўлган ўрнатилган аналитик модулларнинг мавжудлигидир.
Маълумотлар фабрикаси бизнес фойдаланадиган турли хил тизимлар: CRM, ERP, HRIS ва бошқалардан маълумотларни интеграциялаш вақти ва нархини камайтиради. Доимий ўсиб бораётган маълумотлар миқдори ва Data Science ҳамда Data Engineering соҳасида малакали ходимларнинг етишмаслиги туфайли ушбу хизматларга талаб тобора ортиб бормоқда. Уларнинг ёрдами билан компаниялар ёмон ишлаб чиқилган инфратузилма туфайли ўсиш муаммоларидан қўрқмасдан ўз бизнесларини янада самаралироқ кенгайтиришлари мумкин.
Рўйхатнинг кучли учлигини Булутли платформалар (Cloud-native platforms) якунлаб бермоқда. Булутли технологиялар бир неча йиллардан бери истиқболли тенденция ҳисобланиб келинмоқда, бироқ 2022 йилда улар янада кенгроқ қўлланилади, деб ҳисоблайди Gartner. Хусусан, булутли инфратузилмада дастлаб яратилган хизматлар ва иловалар улуши сезиларли даражада ошади. Бу уларга IT-ечимларни тезроқ, ишончли ва арзонроқ ишлаб чиқиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш учун ресурслардан фойдаланишда мослашувчанликни тақдим этади.
Шу билан бирга, булутли платформаларнинг ривожланиши тубдан янги архитектурага эга – янада мослашувчан ва кенгайтириладиган маҳсулотларни яратишга ёрдам беради.
Шундай қилиб, тобора кўпроқ компаниялар маҳаллий маълумотлар марказларини жойлаштиришнинг анъанавий ёндашувидан бутунлай воз кечиб, ўзларининг IТ-инфратузилмасини қуришда «Фақат булутли» тамойилидан фойдаланмоқдалар. Булутли платформалар ҳам доимий равишда ривожланиб, такомиллаштирилиб, янги IТ-маҳсулотларни тезроқ ишлаб чиқиш ва бозорга чиқаришга ёрдам беради. Ҳозирда ушбу технологиянинг энг йирик провайдерлари бўлиб Amazon Web Services, Microsoft Azure ва GCP ҳисобланади.
Тўртинчи даражага Қарор қабул қилиш интеллекти (Decision intelligence) муносиб деб топилган. Бу маълумотлар ҳақидаги фанни ва ижтимоий фанлар назариясини бирлаштирган тизимли қарорлар қабул қилиш усули бўлиб ҳисобланади. Ушбу йўналишнинг ривожланиши машинани ўргатиш технологияларини самарали миқёсда кенгайтиришга ёрдам беради. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир қарор қабул қилинган маълумотлар асосида ҳаракатларни таҳлил қилиш, фикр-мулоҳазаларни қабул қилиш ва уларни созлаш имконини берадиган жараёнлар тўплами сифатида тақдим этилади.
Қарор қабул қилиш интеллекти сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда қарор қабул қилиш жараёнини автоматлаштиришга имкон беради. Усул йирик корхоналар учун алоҳида қизиқиш уйғотади, чунки унинг ёрдами билан компаниялар бошқарув қарорларини тезроқ ва аниқроқ қабул қилишлари мумкин, бу эса «инсон омили» туфайли йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар хавфини камайтиради. Бу молия, банк ва IТдан тортиб тиббиёт ва ишлаб чиқаришгача бўлган турли соҳаларда фойдали ва долзарб бўлади.
Киберхавфсизлик тармоғи (Cybersecurity mesh) эса рўйхатдаги бешинчи ўринни эгаллашга сазовор бўлди. Киберхавфсизлик тармоғи (CSMA) компаниялар учун мослашувчан, тақсимланган ва интеграциялашган хавфсизлик архитектурасини таъминлайди. Gartner экспертларининг таъкидлашича, корхоналар ўзларининг IТ-маҳсулотларини ҳимоя қилиш чораларини марказлаштирмасликлари зарур, уларни нафақат хизматлар ва иловаларнинг, балки бевосита фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига қаратишлари керак.
Бунинг учун марказлаштирилмаган ечимлар тўпламидан иборат Zero Trust концепцияси ишлаб чиқилган. У қурилмани бошқариш, кириш даражаларини ажратиш, хатти-ҳаракатлар таҳлили, қўшимча аутентификация воситалари ва бошқалар каби хавфсизлик чораларини ўз ичига олади. Шунингдек, киберхавфсизлик тармоғи мураккаб блокчейн ечимлари ва бошқа бир қатор энг янги технологияларни ўз ичига олиши мумкин. Буларнинг барчаси фойдаланувчи қурилмалари ва компанияларнинг IT-инфратузилмаси элементларини: компьютерлар, алоқа каналлари, маълумотлар базалари ва бошқаларни ҳимоя қилиш даражасини сезиларли даражада оширади.
Мураккаб иловалар (Composable applications) каби технологиялар рўйхатнинг олтинчи поғонасидан жой олган. Бундай иловалар асосида дастурий таъминот архитектурасини тез ва хавфсиз тарзда ўзгартиришга ёрдам берадиган модулли компонентлар тўплами ётади. Мураккаб иловалар «яхлит» маҳсулотларга қараганда анча мослашувчан ҳисобланади. Бу дастурий таъминотни ишга тушириш ва масштаблаштиришни, шунингдек, мавжуд код асосида янги маҳсулотларни ишлаб чиқишни сезиларли даражада соддалаштиради ва тезлаштиради. Мураккаб иловаларни ишлаб чиқишда энг истиқболли ёндашувлардан бири бу компаниянинг барча маҳсулотлари билан тўлиқ мос келадиган ягона платформани (SDK) яратишдир.
Модулли тузилма уни мослашувчан кенгайтирилиши ва кенгайтирилиши билан таъминлайди, техник хизмат кўрсатиш ва хизмат кўрсатишни соддалаштиради ва кўрсаткичларни йиғиш ва таҳлилларни сақлаш самарадорлигини оширади. Gartner экспертларининг фикрича, тузиладиган иловаларни ишлаб чиқиш корхоналарга анъанавий форматларга нисбатан анча динамик ривожланишни таъминлайди.
Гиперавтоматизация (Hyperautomation) номи остидаги яна бир технология рўйхатдаги еттинчи рақамни эгаллашга мушарраф бўлди. Ушбу тренд бизнес жараёнларининг максимал миқдорини қамраб олувчи кенг кўламли автоматлаштиришни кўзда тутади.
Ундан фойдаланган ҳолда компаниялар тезлаштирилган оммалаштириш орқали ўз рентабеллигини сезиларли даражада ошириши мумкин ва инсон омилининг таъсирини камайтириш бизнесни янада барқарор қилади. Гиперавтоматлаштириш илгари ходимлар томонидан бажарилган бир қатор иш жараёнларини ишониб топшириш орқали ходимлар сонини оптималлаштириш имконини беради.
Шундай қилиб, у компания ресурсларини бўшатиб, уларни асосий йўналишларга сарфлашга ёки янги маҳсулотларни ишлаб чиқишга йўналтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу тенденция сўнгги бир неча йил ичида кузатилган масофавий ишнинг оммавий тарқалишига мос келади. Унинг ёрдами билан компаниялар қарорларни янада мослашувчан ва тез қабул қилишлари, бизнес жараёнларини янада самарали ва тезкор қилишлари мумкин бўлади.
Саккизинчи ўриндаги яна бир технология бу – Сунъий интеллектни ишлаб чиқиш (AI engineering) ҳисобланади. 2022 йилда бизнеснинг яна бир муҳим тренди сунъий интеллект тизимларини лойиҳалашга интеграциялашган ёндашув бўлади. Компаниялар шуни ҳисобга олишлари керакки, ҳар қандай мавжуд машинани ўргатиш моделлари тез фурсатда ўз аҳамиятини йўқотади ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш учун фойдали бўлмай қолади.
Шунинг учун, аввал маълумотларни тўплаб, сақлов омборларини ва таҳлилий қатламларни лойиҳалаштирган ҳолда, ўз моделларни яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ундан сўнг, корхоналар яратилган машинани ўргатиш моделини ўзларининг техник инфратузилмасига киритиш орқали жорий бизнес жараёнларига уйғун тарзда жорий этишлари керак.
Бундан ташқари, сунъий интеллектни жорий этиш учун ишни тайёрлашдан олдин, уларни кейинги таққослаш учун асосий моделнинг кўрсаткичларини (СИсиз) батафсил ёзиб олиш мақсадга мувофиқдир. Gartner экспертлари СИга асосланган тизимларнинг ривожланиши 2025 йилга бориб бизнесни уч баравар оширишига ишонч билдирмоқда.
Кейинги ўриндаги яна бир технология бу Махфийликни кучайтирувчи ҳисоблашлардир (Privacy-enhancing computation). Ушбу технология дастурий таъминот ва аппарат даражасида шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун хавфсизлик чораларини кучайтиради. Бу, айниқса, сўнгги йилларда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича қонуний талаблар кучайтирилгандан кейин машҳур бўлди. Gartner экспертларининг таъкидлашича, 2025 йилга бориб йирик компанияларнинг аксарияти ахборот махфийлигини ошириш учун Махфийликни кучайтирувчи ҳисоблаш технологиялардан фойдаланишади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Американинг Gartner тадқиқотлар компанияси ҳар йили келгуси йилда корхоналар орасида талаб қилинадиган энг долзарб ахборот технологиялари рўйхатини эълон қилади. Компаниянинг 2022 йил учун прогнозларига келсак, ушбу тўпламда кўплаб истиқболли тенденциялар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти IТ ва бошқа соҳалардаги компаниялар томонидан қўлланилмоқда.
Ушбу технологияларнинг аҳамиятини баҳолар эканмиз, яқин келажакда уларни фақат энг инновацион ва юқори технологияли компаниялар ўзлаштира олишини таъкидлаб ўтиш лозим.
[1] Ахборот технологиялари бозорларига ихтисослашган тадқиқот ва консалтинг компанияси ахборот технологиялари бозорларига ихтисослашган тадқиқот ва консалтинг компанияси.
[2] Cунъий интеллект дастури бўлиб, Open AI томонидан 2021 йил 5 январда тақдим этилган матн тавсифларидан тасвирлар яратади.