2015 йил 15 апрел куни UZMOBILE Ўзбекистон Миллий мобил алоқа оператори GSM стандарти тармоғини тижорат фойдаланишга топшириш ҳақида эълон қилганди. 2015-2018 йилларда бутун Ўзбекистон бўйлаб катта миқёсли тармоқларни қуриш ва кенгайтириш ишлари олиб борилди. Компания икки тармоқ – UZMOBILE CDMA-450 ва UZMOBILE GSM тармоқларини ривожлантиришни давом эттирмоқда. «Ўзбектелеком» АК мобил алоқа оператори UZMOBILE тўрт йиллигини аъло натижалар билан кутиб олмоқда ва 2019 йил ривожланиш режалари билан ўртоқлашди.
18 апрел куни Тошкентда «Ground Zero Kitob Olami» коворкинг марказида UZMOBILE – Ўзбекистон Миллий мобил алоқа оператори GSM стандарти тармоғини тижорат фойдаланишга топширилишининг 4 йиллигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида UZMOBILE GSM тармоғининг тўрт йил мобайнидаги ривожланиши ҳақида тўлиқ маълумот берилди, тармоқ ривожи ва бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилиши тўғрисида ҳам сўзлаб берилди, шунингдек, операторнинг 2019 йил режалари тақдим этилди. «Ўзбектелеком» АК тижорат директори в.в.б. Алишер Абдуджапарович Зуфаров матбуот анжуманини очиб, UZMOBILE GSM тармоғи жорий ривожланиш ходимларини учта мезон билан тавсифлади: барча минтақаларда доимий кенгайтириш, мобил интернетни тезлаштириш ва тарифлардаги катта янгиланишлар.
«Биз Ўзбекистон GSM стандарти юқори рақобатли бозорига охирги бўлиб келдик. Бу осон кечмади. Шу қисқа вақт мобайнида биз нафақат жуда танилган ўйинчилар билан рақобатлаша олишимизни, балки замонавий, юқори тезликка эга ва кенг UZMOBILE GSM тармоғини қуришга қодир эканлигимизни исботлай олдик, техник имкониятларимиз бизга бугунги кунда энг инноватсион хизматлар ва юқори сифатли арзон тарифларни тақдим этиш имконини берди. – деди Алишер Абдуджапарович. – Бугунги кунда мобил алоқа бозорида Интернет тармоғида аҳоли учун ҳам, корпоратив мижозлар учун ҳам турли хил ва фойдали тарифларни тақдим этмоқдамиз. Интернет-пакетлар бўйича тариф режаларимиз, масалан, бугунги кунда бозорда энг яхшисидир».
Матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиалининг тарихи ҳақида сўз юритилди, 2004 йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг етиб бориш қийин бўлган чекка ҳудудларига симсиз алоқани таъминлаш учун CDMA-450 стандартида тармоқ қурилганди. 2014 йилда Ҳукумат қарорига мувофиқ филиал Ўзбекистон Миллий алоқа оператори деб эълон қилинди ва унинг олдига бир қатор давлат вазифалари қўйилди.
Ҳозирги кунда UZMOBILE CDMA тармоғида 160 мингдан ортиқ фаол абонентларга ва UZMOBILE GSM тармоғида эса 3 миллиондан ортиқ фаол абонентларга хизмат кўрсатилмоқда.
«Биз Ўзбекистоннинг барча минтақаларида тармоқларни кенгайтиришни фаол давом эттирмоқдамиз. – дейди «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиали директори Сражитдин Сайфутдинович Фахрутдинов. — Ҳар ҳафта ўнлаб янги база станцияларини ишга туширмоқдамиз, Интернет тармоғининг мавжуд имкониятлари тезлигини ошириш учун модернизация қилмоқдамиз ва энг муҳими, доимий равишда, барча тоифадаги абонентлар учун янги тарифлар ва хизматларни жорий қилмоқдамиз. Бизнинг техник имкониятимиз бугунги кунда бу ишларни амалга ошириш имконини беради».
Ҳозирги вақтда UZMOBILE ташқи канали 30 Гбит/с. гача кенгайтирилди, бу эса абонентларга янада юқори тезликдаги ва арзон мобил интернет тарифларини тақдим этиш имконини беради.
Матбуот анжуманида, бугунги кунда филиалда интернет — пакетлар янги тариф режаларининг фаол жорий қилинаётгани ва бозорда энг арзон ва фойдали нархларда тақдим этилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилди. 1 МБ нархи икки марта туширилди, пакетлар ҳажми эса 75 000 МБ гача оширилди.
«UZMOBILE» SB мобил алоқа абонентлари учун 30 кунлик амал қилиш муддати, 500 дан 75 000 Мегабайтгача номиналли Интернет-пакетлар нархлари арзонлашди. (Батафсил маълумотлар: https://uztelecom.uz/index.php/ru/chastnym-litsam/mobilnaya-svyaz-1/gsm/pakety/internet-pakety-3)
Жуда фаол Интернет фойдаланувчилари учун автоматик равишда янгилаб туриладиган «Internet non-stop» серияли БАРЧА пакетлар гуруҳи янгиланди, ушбу пакетлардан фойдаланишнинг иккинчи ойидан бошлаб, уларнинг нархи 10 фоизгача туширилади.
«Ўзбектелеком» АК ўз абонентлари учун ноёб таклифларини алоҳида таъкидлаш зарур. Масалан, қуйидаги рақамларга имтиёзли «тармоқ ичидаги қўнғироқлар»: GSM стандартидаги UZMOBILE тармоғи, CDMA-450 стандартидаги UZMOBILE тармоғи, шунингдек, «Ўзбектелеком» АК қайд этилган мутлақ рақамларига.
Матбуот анжуманида компания режалари ҳақида батафсил сўзлаб берилди. 2019 йилда UZMOBILE CDMA фаол абонентлари сонини 31 фоизга (220 мингга) ва UZMOBILE GSM тармоғи фаол абонентлари сонини 36 фоизга (4,6 миллионга) ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида 2G/3G ва 4G технологиялари бўйича UZMOBILE тармоғининг кенгайтирилиши давом этмоқда. 2019 йил охиригача аҳоли пунктларида UZMOBILE тармоғининг қамраб олиши ўртача 87 фоизгача, UZMOBILE GSM ва UZMOBILE CDMA 90 фоизгача оширилади.
Компаниянинг алоқа сифатини яхшилаш бўйича ишлари алоҳида қайд этилди. Масалан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Навоий ва Урганч шаҳарларидаги халқаро аэропортлар биносида ички ва ташқи мобил алоқа қамровининг сифати яхшиланди.
Компания режаларида B2B сегменти учун комплекс ечимларни жорий этиш белгиланган, улар ўз ичига қуйидаги ечимлар: қайд этилган мутлақ интернет, телефония, IPTV, мобил алоқа ва мижозлар ҳудудида база станцияларини ўрнатишгача 30 дан ортиқ турли хил таклифлар жамланган.
Сайёҳларга ва умуман туризмга қулайликларни ривожлантиришга йўналтирилган янги ечимлар жорий этилади. Барча аэропортларда, т/й вокзалларида, автовокзалларда ва энг диққатга сазовор, оммабоп ҳудудларда Wi-Fi зоналари ва хизмат кўрсатиш офисларини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Давлат сегментининг (B2G) ҳар бир соҳаси учун персонал ечимлар ва тарифлар ишлаб чиқилмоқда.
Матбуот анжумани доирасида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
UZMOBILE тармоқларини ривожлантириш давом этмоқда.