Замонавий технологиялар шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда янгидан-янги рақамли инструментлар пайдо бўлмоқда. Компанияларнинг кўпчилиги “ёки ишла, ёки ёпил” қабилидаги ҳолатга тушиб қолишган. Уларнинг раҳбарлари эса харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш усулларини қидиришмоқда.
Бизнес – жараённи оптималлаштиришда биринчи навбатда кадрлар масаласини ҳал қилиш зарур бўлади. Яъни, “бизга телефон орқали мурожаатларга жавоб берадиган ва тегишли масъулларга йўналтирадиган ходим қанчалик керак?” деган саволга, қанчалик оғир бўлмасин, жавоб беришимиз керак бўлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ақл ишлатишга зарурат бўлмаган катта ҳажмдаги вазифаларни бажариш учун бизга штат бирлиги керакми? Бундай саволларга жавоб беришда бизнесни рақамлаштириш ёрдам беради.
Мақоламизни давом этар эканмиз, шу ерда рақамлаштириш иборасига таъриф бериб ўтсак. Рақамлаштириш деганда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш, компаниянинг ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш ва мижозлар билан ҳамкорликни яхшилаш учун рақамли технологиялардан фойдаланишни кўзда тутувчи бизнесни трансформациялаш тушунилади. Рақамлаштиришнинг асосий босқичларидан бўлиб, мижоз ва компания ўртасида янада қулай ва тезкор ҳамкорликни ташкил қилиш ҳисобланади. Бироқ, “бизнесни рақамлаштириш нима?” деган саволдан келиб чиқадиган бўлсак, ушбу жараён қуйидаги мақсадларга эга эканлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим:
- Маҳсулот (ёки хизматни) яхшилаш: унинг сифатини, жозибадорлигини, фойдаланишда қуйлайлигини, етказиб бериш хизматини;
- Компаниянинг ишлаб чқариш ва бошқа ички жараёнларини автоматлаштириш;
- Ички ва ташқи коммуникацияларни соддалаштириш.
Рақамлаштиришни жорий этишнинг муҳимлиги
Умумжаҳон рақамлаштириш концепциясига қарши курашиш бефойдалигини — буни қабул қилиш кераклигини ва компаниялар уни қандай қилиб жорий этиш мумкинлигини тушунишлари керак. Бугунги кунда кўпгина корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар ўз бизнесини ўзгартириш зарурати пайдо бўлганлигини англаб етмоқдалар.
Бу жаҳон иқтисодиётида янги технологик юксалиш амалга оширишга ёрдам берадиган энг муҳим йўналишлардан биридир. Ўз бизнесининг рақамли трансформациясини бугун бошламаган компаниялар самарасиз бўлади ва янги бозор ҳақиқатлари ва эртанги куннинг янада прагматик «рақамли» рақобатчилари босими остида шунчаки йўқ бўлиб кетади.
Бу йил IBM ва Microsoft бизнесни рақамлаштириш инструментлари билан компанияларни камроқ пул эвазига таъминлаш ҳуқуқи учун курашда юзма-юз бўлдилар. Ва бу компаниялар фойдасига хизмат қилди – мисолларда кўриб чиқамиз.
Логистика
Ҳар ой заводдан 10 дона пряник сотиб оладиган Анвар деган мижоз бор. Бир марта 1 дона пряник сотиб олган мижоз Сурайё бор. Агар ушбу сценарий минглаб мижозларга, юзлаб турли хил товарларга мўлжалланадиган бўлса, ишлаб чиқариш буюртмаларини режалаштириш керак бўлади, яъни истеъмол тенденцияларини таҳлил қиладиган ва прогнозларни тайёрлайдиган мутахассислар керак бўлади.
Кеча шундай эди.
Бугунги кунда эса бўлим ишини битта алгоритм ёрдамида амалга ошириш мумкин, бунда кейинги ой қандай бўлиши мумкинлигини прогноз қилиш учун ҳар бир дақиқада харидорларнинг хатти-ҳаракатлари, товарларнинг мавсумийлиги, харидларнинг мунтазамлиги таҳлил қилинади. Логистика соҳасида бизнес — жараёнларини рақамлаштириш компания учун харажатларни оптималлаштириш учун ажойиб имкониятдир, айниқса ҳозирги вақтда.
Ички жараёнлар
Бизнес — жараёнларини рақамлаштириш корхонанинг ички ва ташқи коммуникацияларининг муҳим қисмини автоматлаштиришни ўз ичига олади. Нафақат логистика, балки компаниянинг ички бизнес — жараёнларини ҳам роботлаштириш мумкин, масалан, пудратчилар билан ишлаш жараёнини. Аввалги даврда қуйидагилар талаб этилар эди:
- Буюртмани шакллантириш;
- Уни бухгалтериядан ўтказиш ва тўлов ҳисобини бериш;
- Буюртмага ишлов беришни бошлашни келишиш;
- Тўлов фактини мониторинг қилиш;
- Ишлаб чиқариш/етказиб беришга буюртмани шакллантириш.
Ушбу босқичларни шундай роботлаштирса бўладики, биронта ҳам ходим смартфонни гўшагига қўл ҳам теккизишига ва биронта ҳарф теришига зарурат қолмайди.
Рақамлаштиришни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тайёр йўриқномани ҳеч ким тақдим эта олмайди. Фақатгина бизнесни ичкаридан билган ҳолда тўғри мақсад қўйиш ва бизнесни рақамлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин. Шунингдек, рақамлаштириш йўлида хатоларга ва нотўғри “бурилишларга” тайёр бўлиш ҳамда уларга босиқликлик билан муносабатда бўлиш зарур. Хатоликлар – ҳар қандай ўзгаришларнинг таркибий қисмидир, шунинг учун бу хатоликлар тўсиқ бўлмаслиги керак – эртами ёки кечми барча рақамлаштиришга ўтади.
Аксарият ҳолатларда рақамлаштириш 3 босқичда амалга оширилади.
- Компанияни таҳлил қилиш, мақсадларни қўйиш ва стратегияни ишлаб чиқиш.
Даставвал компаниянинг барча бизнес-жараёнларини ва стратегик активларини таҳлил қилиб чиқиш керак: барча бўлинмаларнинг, ишлаб чиқаришнинг, ички ва ташқи коммуникацияларининг самарадорлигини аниқлаш лозим. Уларни рақамли технологиялар ёрдамида қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида ўйлаш зарур.
Ушбу босқичда компания рақамлаштириш эвазига эриша оладиган аниқ мақсадни қўйиш муҳим ҳисобланади. Мазкур мақсадга эришиш стартегиясини шакллантириш керак бўлади. Хавфларни камайтириш учун бу масалага эътибор ва масъулият билан ёндашиш зарур. Стратегияни ишлаб чиқаётганда янги технологиялар бизнесни ўзгартириш учун эмас, балки бизнес-жараёнларни соддалаштириш учун кераклигини ёдда тутиш муҳим.
- Рақамли технологияларни жорий этиш.
Аниқ ҳаракатлар режаси тайёр бўлганидан сўнг ва зарур рақамли инструментлар танланганидан кейин ишга киришиш мумкин бўлади. Янги технологияларни жорий этиш, уларни синовдан ўтказиш, техник хатоликларни тузатиш, ходимларни ёки мижозларни ўқитиш учун вақт керак бўлади. Шунинг учун қандайдир натижаларни кўрмоқчи бўлсангиз, бироз кутишга тўғри келади.
- Натижаларни таҳлил қилиш.
Ҳар бир рақамли ечимни тадбиқ этгандан сўнг унинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва компанияга иқтисодий зарар келтираяптими, ёки аксинча қўшимча даромад ва ёҳуд бошқа манфаат келтираётганига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Ушбу мақолада рақамли транформацияга олиб борадиган 7 та босқични кўрсатиб ўтамиз.
Бизнес-жараён – якуний бизнес-мақсадга эришиш учун ходимлар, мижозлар ва ҳамкорлар томонидан бажариладиган вазифалар. Шунинг учун миқёси кенгайтириладиган бизнес-жараёнлар – ҳар қандай муваффақиятли корхонанинг асоси ҳисобланади.
Компанияни заиф ҳолатдан янги имкониятлар сари етаклайдиган 7 босқичдан иборат режа қуйидаги кўринишга эга.
1 босқич – Мақсадни белгилаш
Ҳар бир жараён учун аниқ мақсадлар тузилмаси ва муваффақият кўрсаткичлари ишлаб чиқилиши лозим. Якуний мақсадлар белгиаб олиниши зарур. Баъзилар буни асосий натижаларни белгилаш деб аташади, бироқ барча ўз хоҳлаганидек аташи мумкин. Асосий урғу бу ерда мақсадни ва миқдорий кўрсаткичларни ишлаб чиқишга берилади: вақт ва харажатларни иқтисод қилишга, мижозларнинг қониқтирилганлигига. Буларнинг ҳаммаси кутилаётган натижага эришишга ёрдам беради.
2 босқич – Жараёнларнинг ҳажми
Қайси турдаги бизнес — жараёнини рақамлаштириш кераклигини аниқлаш лозим. Одатда бизнес-жараёнларнинг учта асосий тури мавжуд бўлади: операцион, бошқарув ва ёрдамчи.
Операцион жараёнлар – маҳсулот ва хизматларни яратиш, ишлаб чиқиш ва мижозларга етказиш учун зарур бўлган асосий жараёнлар.
Бошқарув жараёнлари – бюджетни ва стратегик ўсиш имкониятларини кузатиб борадиган ва назорат қиладиган тизимлар.
Ёрдамчи жараёнлар – техник қўллаб-қувватлаш, офис маъмурлаштириш ва мижозлар аризалари билан ишлаш каби ҳар қандай бизнеснинг сервер қисмида фойдаланиладиган тизимлар.
Жараённи рақамлаштириш турларининг қайси бири кераклигини билиш қуйидагиларни аниқлашга ёрдам беради:
- Қайси томонларни жалб этиш лозим;
- Қандай илғор тажрибани таҳлил қилиш зарур;
- Қайси мезонлардан фойдаланиш керак.
3 босқич – Рақамли бизнес-модельни аниқлаш
Компания нимага эришмоқчи эканлигига қараб, самарали ўсиш ва кенгайиш имконини берувчи рақамли бизнес моделини танлаш лозим.
Рақамли бизнес моделини аниқлашнинг энг яхши усули — бу турли рақамли платформалар томомнидан корхоналарга инновацияларни жорий қилиш ва пайдо бўлаётган тенденциялардан фойдаланишга қандай имкон бериши даражасини ўрганишдир. Рақамли бизнес — моделлари ташкилотларга мижозлар эҳтиёжларини ноёб усулларда қондириш учун технологиялардан фойдаланиш имконини беради. Ушбу усуллар рақобатчилик муҳини яратади ва молиявий барқарорликни таъминлайди. Ягона тўғри ёки нотўғри бизнес-модели мавжуд эмас, бироқ танланган модель бизнеснинг келажакдаги салоҳиятига катта таъсир кўрсатади. Компания мижозлари ва жамоаси рақамли бизнес моделини ишлаб чиқиш ҳақида қанчалик кўп ўйласа, рақамли имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш имконияти шунчалик кўпаяди.
4 босқич – Оптималлаштириш
Бизнес — жараёнларини анъанавий кўринишдан рақамлига ўтказишдан олдин уларни бир бутун яхлитлик сифатида кўриш зарур. Мавжуд жараёнларни автоматлаштириш қолипидан чиқиш ва керак бўлганда ўз жараёнларни яратиш ёки ихтиро қилишни бошлаш лозим. Рақамли ташкилотни яратиш бир вақтлар қўлда бажариладиган жараённи автоматлаштиришдан кўпроқ нарсани англатади. Операцион самарадорликни ошириш, маълумотларни йиғишни яхшилаш ёки қарор қабул қилишни тезлаштириш учун жараёнларни ўзгартириш ёки созлаш, уларни қайта ихтиро қилиш ёки оптималлаштириш имкониятларини қидириш керак.
5 босқич – Дастурий платформалардан фойдаланиш
Рақамли трансформация ҳар доим дастурий таъминотни ўз ичига олади. Аксарият йирик ташкилотлар корпоратив дастурий ечимларга таянади. Дастурий таъминотлар компанияларга бизнесларини бошқаришга ёрдам беради: маркетинг ҳамда сотишдан тортиб операциялар ва молиявий бошқарувгача бўлган барча масалаларни ҳал қилади.
Gartner (АҚШнинг Ахборот технологиялари бозорларига ихтисослашган тадқиқот ва консалтинг компанияси) маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб корпоратив дастурий таъминот бозори тахминан 634 миллиард долларни ташкил қилиши кутилмоқда.
Рақамли трансформацияни кескин тезлаштирадиган катта тенденция кодсиз дастурий таъминотлардир. Нега? Чунки кодсиз дастурий таъминот ҳар кимга дастурлаш билимисиз бизнес — жараёнини аниқлаш ва кенгайтириш имконини тақдим этади. Бу дастурий таъминотни «демократлаштиради», шунинг учун мослаштирилган ечимлар нафақат катта ойлик эвазига ишловчи маслаҳатчилар ва дастурчиларда, балки барча хоҳловчиларда ҳам бўлади.
Gartner компаниясининг тахминларга кўра, 2023 йилда барча дастурий таъминотларни ишлаб чиқишнинг 65% паст кодли ёки кодсиз дастурий таъминот иловалари ёрдамида амалга оширилади ва паст кодли дастурий таъминот платформаларига харажатлар 21 миллиард долларни ташкил қилади.
Кодсиз дастурий таъминот одатда хизмат сифатида (SааS) сифатида сотилади ва фойдаланувчиларга қуйидагиларга имкон беради:
— Инновацияларни ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш;
— Мижозларнинг тажрибасини яхшилаш;
— Бизнес — жараёнлари ва операцияларини оптималлаштириш;
— Таҳлил ва ҳисоботларни қўллаб-қувватлаш;
— Ташқи ҳамкорга ҳамкорлик қилишга рухсат бериш.
Кодсиз дастурий таъминотдан фойдаланиш барча соҳалар учун долзарбдир. Технологиядан фойдаланиш учун энди дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича мутахассис бўлиш шарт эмас.
6 босқич – Йўл харитасини тузиш
Рақамли трансформация йўл харитаси ташкилотнинг асосий рақамли стратегик мақсадларининг аниқ, вақтга асосланган визуал тасвиридир.
«Йўл харитаси» рақамли стратегияни ходимларга осонгина этказиш учун фойдалидир. Шундай қилиб, ҳар бир киши рақамли технологиялар ва жараёнлар компаниянинг мавжуд мақсадларини қандай қўллаб-қувватлашини ва унинг қарашлари ва миссиясига эришиш ва ривожлантиришга ёрдам беришини кўриши мумкин. Стратегик восита сифатида «Йўл харитаси» янги жараёнларни яратиш учун амалга оширилиши керак бўлган аниқ ҳаракатларни тавсифлайди.
7 босқич – Маълумотлар билан ишлаш
Узоқ муддатли, юқори хавфли лойиҳалардан эмас, балки тежамкор ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ишлаш зарур. Узлуксиз ривожланиш, такрорлаш ва тезкор ишга тушириш – мана бу ҳақиқатдир. Буни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади.
Бизнес — жараёнларини рақамлаштиришга содиқ қолаётганингизга ишонч ҳосил қилишнинг энг яхши усули — бу сизнинг умидларингиз ва интилишларингизни ифодалашдир. Олдингизга катта марраларни қўйинг ва бизнесингизни бозор ва мақсадли аудитория эҳтиёжларига мос бўлган рақамли бизнес – жараёнларни жорий қилган ҳолда тўлиқ трансформация қилишга интилинг.
Хулоса
Бизнесни рақамлаштириш асосий йўналишлардан бири бўлиб, жорий йилда унинг капиталлашуви 19 фоизга ўсди. Дунёда содир бўлаётган ҳодисалар рақамлаштириш жараёнинини янада тезлаштиришга сабаб бўлмоқда. Агар ушбу жараён тўғри амалга оширилса, бу ҳар қандай ўзгаришларга бардошли бизнесни яратишга олиб келади.