“ICTWEEK” 2019: Huawei рақамли Ўзбекистонни қуришда барча ҳамкорларни фаолликка чорлайди

66

Ўзбекистонда “ICTWEEK 2019” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Huawei компанияси ҳар йили ўтказиладиган тадбирнинг доимий иштирокчиси сифатида ўзининг инновацион ечимлари: 5G технологиялари ва дастур соҳалари, мавжуд АКТ инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ечимлар, «хавфсиз» ва «ақлли» шаҳарлар учун ишланмалар, мобил қурилмаларнинг сўнгги янгиликлари ва яна бошқа кўплаб лойиҳаларни АКТ форуми ва кўргазмада тақдим этади.

Бу йил Huawei “ICTWEEK 2019” Бош ҳомийси бўлиб, ҳафта давомида ташкил этилган асосий тадбирларда иштирок этади. “Digital Uzbekistan” форумида Huawei компаниясини Евроосиё минтақасидаги спикерлар тақдим этишади ҳамда мамлакат инфратузилмасини модернизация қилиш, 5G технологияларини қўллаш ва Ўзбекистон учун электрон соғлиқни сақлаш лойиҳасини ёритишади.

Huaweiнинг Евроосиёдаги стратегик маркетинг бўйича ижрочи директори Дмитрий Полпуденконинг маърузаси тадбирнинг энг эътиборга молик воқеликларидан саналади. Унда Дмитрий АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва ушбу тажрибани Республикада қўллаш йўллари бўйича халқаро тажриба мисолларини очиб берди. Асосий станциялар зичлигини ошириш, оптик тола қопламасини кўпайтириш, миллий маълумотлар марказларини қуриш, ҳамкорлар билан мустаҳкам эко-тизимни яратиш – буларнинг барчаси Ўзбекистон АКТ индексининг ўсишига кўмаклашиши ва мамлакат иқтисодиётининг тараққиётига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

АКТ кўргазмасига ташриф буюрувчилар “Атриум” залида Huawei компаниясининг стендидаги ечимлар ва маҳсулотлари билан яқиндан танишишлари мумкин. Бу ерда булутли ҳисоблаш, катта маълумотларни таҳлил қилиш, сунъий интеллект ва буюмлар Интернети каби ахборот технологиялари интеграцияси асосида шаҳар инфратузилмасини бошқариш лойиҳасининг демо версияси ҳам тақдим этилган. Кўргазмада Huawei компаниясининг мутахассислари 5G технологиясини турли соҳаларда қўллашнинг инновацион усулларини намойиш этиб, унинг тижорат мақсадларида фойдаланиш истиқболларини очиб беришди. 5G тармоқларини жойлаштиришдан асосий мақсад – мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва саноатнинг рақамли трансформациясини кенгайтиришдир.

          Huawei компанияси республикада АКТ соҳасидаги асосий тадбирлардан бирининг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Биз АКТ саноатининг бир қатор вакиллари, шунингдек, ташриф иштирокчи компаниялар ва ҳамкорларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бораётганидан хурсандмиз, шу билан биргаликда, ҳукумат ва рақамли хизматларнинг охирги фойдаланувчилари томонидан инновациялар ва технологик тенденцияларга қизиқиш билдирилмоқда. Барчани Huawei компаниясининг стендига таклиф қиламиз. Бу ерда қандай инновацион технологиялар интеллектуал Ўзбекистонни биргалашиб қуришга ёрдам беришини билиб олиш мумкин»,-деди бош директор Лю Цзясин.

Намойиш зонасида истеъмолчилар учун ақлли мобил қурилмалар, жумладан, компаниянинг сўнгги янгиликлари тақдим этилади. Ҳар бир қатнашчи HUAWEI флагманларини синаб кўриши, уларнинг дизайни ва функционаллигини баҳолаши мумкин. Асосий ўринлардан бирини HUAWEI Balong 5000 5000 процессорида ишлайдиган, 5G тармоқлари даврини очадиган ҳамда HUAWEI Мате Х смартфонидан фойдаланиш учун янги имкониятлар яратадиган Mate Х эгаллайди.


Huawei компанияси Ўзбекистонда 19 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келмоқда, ушбу давр мобайнида компания Ўзбекистон Республикаси АКТ инфратузилмасини қуриш ва модернизация қилишда бевосита иштирок этди. Бугунги кунда мобил ва стационар алоқа операторларининг АКТ инфратузилмасини яратиш бўйича қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. ICTWEEK 2019 25-27 сентябрь кунлари бўлади, Huawei кўргазма стенди Ўзекспомарказнинг барча ташриф буюрувчиларига АКТ ҳафталигида очиқ туради. 

(реклама ҳуқуқи асосида)

ОСТАВЬТЕ КОММЕНТАРИЙ: