Coronavirus.uz веб-сайтининг янги имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ягона интегратор UZINFOCOM” билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси бўйча консультант-бот ва coronavirus.uz веб-сайтининг инфекция тарқалишини олдини олишга қаратилган янги модулларини ишга туширилганини эълон қилишди.

100дан ортиқ шифокорлар 24 соат мобайнида телеграм-бот орқали консультация бермоқдалар. Чатлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Мутахассислар билан 1003 телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин, аммо алоқа марказининг имкониятлари телеграм-ботникидан нисбатан камроқ.

Веб-сайтда вирусни аниқлаш бўйича дастлабки тест модули мавжуд. Унинг моҳияти тест саволларига берилган жавобларни таҳлил қилишдан иборат. Тест натижасидан ҳеч қандай мажбуриятлар юзага келмайди ва мурожаатчининг алоқа маълумотлари тўпланмайди.

Консультант билан алоқагача ўз саволларига жавоб олмоқчи бўлганлар учун coronavirus.uz веб-сайтида энг кўп берилган саволлар ва жавоблар базаси мавжуд, улар турли йўналишлар бўйича таснифланган.

Веб-сайтнинг ўзида тезкор ва алоқа маълумотлар мавжуд.

Маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
1003 – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус бўйича ишонч телефон рақами
www.coronavirus.uz – веб-сайт
http://coronavirus.uz/ru/questions — энг кўп берилган саволлар ва жавоблар
t.me/coronavirusYordamBot – консультант-бот