Бугун пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг конференц-залида «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК томонидан иккинчи бор булутли технологиялар ва ҳисоб-китобларга бағишланган «Uzbekistan Cloud Summit 2017: Reshape Business with the Cloud» саммити ўтказилди. Саммитнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига бизнесни ислоҳ қилишда сўнгги авлод юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда янгича ёндашувни таклиф этишдир.
Саммит булутли индустрия ва АКТ истиқболларини шакллантиришга кўмаклашиш учун соҳанинг энг обрўли ва аҳамиятли иштирокчиларини, мобил операторлар, вертикал тармоқ етакчилари ва глобал консультантларни бирлаштирди. Тадбирда Ўзбекистонда АКТ-саноатининг барқарор ўсишини тезлаштириш учун янги йўлларни очиш ва булутли технологиялар билан бирга ривожланиш учун самарали ҳамкорлик қилиш борасида музокаралар олиб борилди.
«Huawei» компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн: «Бу йил булутли технологиялар саммити ўндан зиёд мавзулар қамраб олинди. Тармоқнинг обрўли иштирокчилари, ҳамкор ташкилотлар, якуний фойдаланувчилар, халқаро ва маҳаллий IT-консультантлар билан биргаликда музокаралар ўтказилди. Иштирокчилар Ўзбекистон булутли бозорининг имкониятлари, IDCнинг булутли технологияларга оид глобал башорати билан танишдилар. Тадбир давомида иштирокчилар булутли инфратузулма ва экотизим ҳақида билимга эга бўлиб, булутли сервислар операторлари даромаднинг янги манбаларини қандай олиши, шунингдек, чет эллик ва маҳаллий маърузачиларнинг қизиқарли нутқларини тингладилар».
Булутли индустрия ва АКТ жуда тез ривожланаётганини ҳисобга олиб, саммитда қимматли ва фойдали маълумотлар, етук экспертлар ва шу соҳанинг минтақа ва дунёдаги вакиллари орасида тажриба алмашилди. Бултли технологиялар кичик ва ўрта корхоналарга технологик инновациялар фойдаланишнинг енгил ва қулай усулини таклиф этади. Ушбу технология АКТ тармоғи ривожини тезлаштиришга сезиларли ҳисса қўшиши шубҳасиз.