Халқаро электралоқа иттифоқи (МСЭ) нинг глобал киберхавфсизлик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 41 позицияга кўтарилди ва кибер хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича МДҲ давлатларининг сафидан ўрин эгаллади.
Яқин тарихга назар ташласак, Ўзбекистон 2017 йилда Глобал киберхавфсизлик индексидаги 93-ўринни эгаллагани мамлакатимизда АКТ соҳасининг янада ривожланишига ёрдам бўлган. Халқаро электралоқа иттифоқининг рейтинг натижалари бўйича ҳисоботини ўрганиш шуни кўрсатдики, мамлакат раҳбарияти томонидан амалга оширилган ишлар, аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиб — ахборот технологиялари ва кибермаконнинг ривожланиши ривожланган давлатлар даражасига кўтарилиши керак бўлган давлат бўлиш — Тинч океан ва Марказий Осиё минтақалари, Ғарбий Европа, Америка сардорлари ва албатта МДҲ давлатлари орасидаги лидерлар сафидан ўрин эгаллаш.
Хавфсиз шаҳар технологияларини жорий этиш бўйича ташаббуслар, электрон ҳукуматни ташкил этиш ва ривожлантириш, унинг концепцияси ва жорий этилишини қайта кўриб чиқиш, ахборот ва киберхавфсизлик масалаларига эътиборни кучайтириш Ўзбекистоннинг Россия ва Қозоғистон билан бир қаторда Европа давлатлари — Чехия , Словения, Молдова ва бошқа бир қатор ривоожланган давлатлар қаторидан жой олишида катта аҳамият касб этади.
Маълум бўлишича 27 март куни сўнгги икки йиллик меҳнат натижаси ўлароқ Ўзбекистон жаҳон киберавфсизлик рейтингида 52 ўринни эгаллади. Очиқ манбаларни ўрганиш, МСЭ тузилмасида турли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатларини, жумладан, киберхавфсизлик масалаларида кенг кўламли ишлари, мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ижобий баҳо берганига батафсил изоҳ берилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу натижаларга 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури, шу жумладан ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасига оид таҳдидларга ўз вақтида ва етарли даражада қарши туришда мамлакатнинг изчиллик билан олиб бораётган ишларининг самарасидир.
Ҳисоботнинг тўлиқ матни билан билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин : https://www.itu.int/en/ITU-D/Cybersecurity/Documents/draft-18-00706_Global-Cybersecurity-Index-EV5_print_2.pdf