Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда.
Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқди.
Ҳар йили 15 мингдан ортиқ абитуриент ТАТУга ўқишга кириш учун қабул комиссиясига ҳужжат топширадилар. Уларни назорат қилиш ва тест синовларини ўтказиш жойига киритишни назорат қилиш жараёни кўп вақт ва куч талаб қилади. Шу билан бирга, абитуриентлар руҳан ва жисмонан толиқиб қоладилар.
Биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканери текшируви асосида абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратилиши ва жараённинг автоматлаштирилиши имтиҳонни назорат қилиш ва бошқариш тизиминини осонлаштиради.
15 июндан 15 июлгача абитуриентлар ОТМ қабул комиссиясига ҳужжатлар ва биометрик маълумотларни топширишлари керак бўлади. Серверда абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотларининг ягона базаси яратилади. 1 августда биометрик маълумотлар бўйича имтиҳонларга киритиш схемаси тузилади. Биометрик маълумотлар бўйича абитуриентларни идентификатсия қилишни иложи йўқ вазиятларида киритиш муқобил комиссияси ташкил этилади.
Тизим ўз ичига абитуриент бармоқ изларини олиш учун i-Clock-700 сканерлари, паспорт персонал маълумотларини текшириш ва рўйхатдан ўтказиш учун «Regula» 7024М.111 сканерлари, абитуриент бармоқ изларини паспорт чипидаги бармоқ излари ҳақидаги маълумотлар билан таққослаш учун BioLink U-Match 3.5 сканерлари (паспорт абитуриентга тегишлиликни текшириш), абитуриентлар бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш «i-Clock700» орқали амалга оширилади.
Биометрик ахборотни олиш, сақлаш ва ишлов беришга махсус дастурий таъминот жавоб беради.
Бу тизим тест синовлари ўтказишда ошкоралик ва шаффофлигини таъминлаш – кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишининг олдини олади. Келажакда ТАТУ қабул комиссияси тажрибасини Ўзбекистон бошқа ОТМларида ҳам қўллаш мумкин.
Бундан ташқари, жорий йилда абитуриентлардан ҳужжатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интерактив шаклда қабул қилинмоқда. Бу эса қабул комиссиясига ҳужжат топширишда абитуриентларни ортиқча оворагарчиликлардан ҳимоя қилади.