Beeline 4G Mi-Fi роутерлар сотувини бошлади

Beeline алоқа оператори Тошкентда 4G мосламасининг сотуви бошлангани ҳақида хабар беради.

4Г комплекти сотиб олинганда аввалдан тўлов тизими абонентлари ёқилган интернет-трафик билан “Клик” тарифидаги (тарифдаги бошланғич баланс $1,8) Mi-Fi роутерни (нархи $75) қўлга киритадилар. СИМ-карта активлаштирилганида абонент 6 ой давомида барча интернет-йўналишлар учун 4G тармоғида 5 Гб, 4G тармоғининг TAS-IX доирасида фойдаланиш учун эса 10 Гб трафикни қўлга киритади.

“Мижозлар 4G тезлигининг барча имкониятларини баҳолай олишлари учун биз LTE тармоғини фаол қуришда давом этмоқдамиз, шу билан бирга мижозларимизга қулай таклифлар ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишда давом этмоқдамиз. Янги Mi-Fi роутерлари билан Beeline абонентлари HD-сифатда видеолар кўришлари, катта файлларни тез юклаб олишлари ёки онлайн-ўйинларни исталган жойларида ўйнашлари мумкин. Ишонаманки, истеъмолчилар янги Mi-Fi роутерлар имкониятларини яхши баҳолайдилар”, – воқеани шарҳлайди Unitel МЧЖ тижорат директори Максим Ефремов.

Тармоқ қоплами, шунингдек Beeline 4G тариф ва хизматлари ҳақида батафсил маълумот Beeline Ўзбекистон сайтида.