Мамлакатимизнинг иқтисоди ривожланган сари кичик бизнес субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳамияти ва уларнинг иқтисоддаги улуши ўсиб бормоқда. Уларнинг фаолиятида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида сўнги пайтларда ушбу ўйналишга давлатимиз томонидан катта эътибор берилмоқда.
CLICK тизимида эндиликда пластик карталарининг эгалари Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) бўлган фойдаланувчиларимиз мавжуд бўлган кенг кўламли хизматларга тўлаш имконига эга бўлишганини хабар қилади.
Ушбу имконият янги тартибдаги тадбиркорларга ўз юмушларидан чалғимасдан туриб турли хизматларга ва турли товарларга тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ва ишларини оператив равишда ҳал қилишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турдаги пластик карталарда “Картадан картага пул ўтказмалари” хизмати ҳозирча мавжуд эмас.
CLICK иловасини AppStore ва GooglePlay дўконларидан бепул юклаб олиш мумкин.