“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ”

“Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида “2017 йилда амалга ошири­лиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 33 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 31 та банди ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 16 096,65 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 16 449,30 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуника­цияларини ривожлантириш вазирлиги Жиз­зах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмал Савурбаев, вилоятда АКТнинг жорий этилганлик ҳолати бўйича эришилган кўр­саткичлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар. – 2018 йил 1 чораги якуни бўйича Жиззах вилоятида АКТнинг жорий этилганлик бўйи­ча умумий баҳо 100 фоиздан 80,61 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳокимликнинг расмий веб-сайти ва улар орқали тақдим этилаётган интерактив давлат хизматлари сифати бўйича эса мақсадли кўрсаткич 50 фоиз бўлиб, бизнинг вилоятда бу кўрсаткич 41,30 фоизни ташкил этди, – дейди Акмал Абдумўминович. – Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжат айланиши тизимларининг жорий этилиши бўйича мақсадли кўрсаткич 26 фоиз этиб белгиланган бўлиб, бу йўналиш бўйича 16,31 фоиз кўрсаткич қайд этилди. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш дара­жасига тўхталадиган бўлсак, ушбу йўналиш бўйича мақсадли кўрсаткич 20 фоиз этиб белгиланган бўлиб, бу кўрсаткич 19 фоизни ташкил этди.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

Жиззах вилояти ҳудудларида 2018 йил давомида 257 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилиши режалаштирилган бўлиб ҳозиргача “Ўзбектелеком” АК Жиззах фили­али ва “ЎзИ-Жиззах” филиали томонидан 37 км узунликдаги оптик толали алоқа линияси қурилди. Вилоятда кенг полосали тармоқлар сиғими 2018 йилда 432 портга оширилиб, 18,7 минг портга етказилди. АDSL ва FTTx технологиясига асосланган юқори тезликда­ги Интернет хизматларидан фойдаланувчи­лар сони 12 мингдан ортиқни ташкил этди.

“ЎзМобайл” GSM алоқа тармоғининг қамровини кенгайтириш лойиҳаси бўйича 2018 йил давомида вилоятда жами 61 та объектда база станциялар ўрнатиш режа­лаштирилган бўлиб йил охиригача жами 137 тага етказилиши кўзда тутилмоқда.

“ЎзМобайл” CDMA-450 алоқа тар­моғининг қамровини кенгайтириш бўйи­ча 2017 йил давомида вилоятда жами 23 та объектда база станциялар ўрнатиш ре­жалаштирилган бўлиб, йил якунига кўра жами 20 та объектларда CDMA-450 база станция қурилмаларини монтаж қилиш ишлари якунланди. 2018 йилда режанинг бажарилмаган қисми амалга оширилади.

Вилоят ва туман марказларигача маълу­мотлар узатиш тармоқлари ўтказувчанли­гини ошириш мақсадида вилоят марказига қадар магистрал тармоқ ўтказувчанлигини 40 Гбит/с.гача, туман марказларига қадар 10 Гбит/с.гача оширилган.

Жиззах вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган. Ер майдони 21,2 минг кв. кмни ташкил этиб, Ўзбекистон ҳудудининг 3,4 фоизини эгаллайди. Вилоятдаги аҳоли сони 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига 1,324 минг кишини ташкил қилди.

МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

2017 йилда вилоят миқёсида телеком­муникация хизматлари бўйича кўрсатил­ган хизматлари ҳажми 32815,7 млрд сўм­ни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати 124,5 фоиз, белгиланган режа эса 108,3 фоизга бажарилди. Вилоят бўйича кўрсатилган АКТ хизматлари ҳажми 190,4 млрд сўмни ташкил этди, ўтган даврга нисбатан ўсиш даражаси 127,6 фоиз.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИ БЎЙИЧА

Жиззах вилоятида умумий сиғими 39,7 минг рақамга тенг 47 та телефон станция­лари 100 фоизга рақамлаштирилган бўлиб, улар орқали 29,5 минг фойдаланувчиларга замонавий алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Вилоят аҳолисига маҳаллий телеком­муникация тармоғи орқали Интернет хизматларини кўрсатувчи кенг полосали қурилмаларнинг сиғими 18,7 минг порт­га етказилди, улар орқали 12 мингта абонентга хизмат кўрсатилмоқда (ўсиш ўтган йилга нисбатан 129,8 фоиз). IP-TV хизматидан фойдаланувчилар сони 3,1 мингтани ташкил қилмоқда. Жами интер­нет фойдаланувчилар сони мобил алоқа абонентлари билан биргаликда 284,4 мингтани ташкил этди (ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 157 фоиз).

2018 йил 1 апрель ҳолатига мобил алоқа компания тармоқларида ўрнатилган база станцияларнинг умумий сони 898 тага етказилди ва фойдаланувчилар сони 763,7 мингтани ташкил этади (ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,7 фоиз).

Қурилган оптик толали алоқа линиялари узунлиги 1159,8 км.га (2018 йил мобайнида қурилган оптик толали алоқа линиялари 37 км), тармоқ ўтказувчанлик даражаси вилоят марказигача 40 Гбит/сга, ҳар бир туман марказларигача 10 Гбит/сга етказилди.

Шунингдек, вилоятда “РРТМ” ДУКнинг Жиззах радиотелеузатиш маркази томони­дан 49 та кам қувватли рақамли телевиде­ние узаткичлари ўрнатилган бўлиб, вилоят аҳолисининг рақамли телевидение билан қамрови 100 фоизга етказилди.

“ZIYONET” АХБОРОТ ТАЪЛИМ ТАРМОҒИ

Ҳозирги кунда Жиззах вилоятидаги 542 та умумтаълим мактабидан 322 таси ва 75 та касб-ҳунар коллежлари ва 4 та академик лицейларининг барчаси (шундан 16 таси оптик толали алоқа кабели орқа­ли) “ZiyoNET” ахборот таълим тармоғига уланган.

Вилоятдаги 220 та умумтаълим мактабларини “ZiyoNET” ахборот таълим тар­моғига улаш бўйича ишлар режа асосида ташкил этилган.

Шунингдек, вилоятдаги 182 та мактабгача таълим муассасаларини интернет тармоғига улаш бўйича тегишли тартибда ўрганиш ўтказилди ва сарфланадиган маблағлар миқдори ҳисоблаб чиқилди.

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ

Вилоят ҳокимлигининг расмий www.jizzax.uz веб-сайти маълумотлар билан бойитилиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.jizzax.uz орқали вилоя­тимиз аҳолиси ва тадбиркорларига 31 та интерактив хизматлар тақдим этилмоқда. Мавжуд интерактив хизматларнинг 15 таси базавий ва 16 та қўшимча интерак­тив хизматлар кўрсатилмоқда. Шулардан, вилоят расмий веб-сайти орқали 13 турдаги давлат хизматлари икки томон­лама ва 18 турдаги бир томонлама ҳамда маълумот тариқасида кўрсатилиши йўлга қўйилган. Ягона давлат интерактив хиз­матлар портали орқали кўрсатилаётган хизматларнинг 11 тури вилоят расмий веб-сайтида фойдаланиш имконияти билан жорий этилган

Жиззах вилояти ҳокимлиги томони­дан pm.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ҳамда my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам муро­жаатлар қабул қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиб, жавоб қайтариш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида масъул шахслар белги­ланган бўлиб, белгиланган муддатлар­да кўриб чиқилиши қатъий назоратга олинган.

Жиззах вилояти ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ўртасида корпоратив тармоқ ва унда “КБАТ” электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилган. Ҳисобот даврида NIS.UZ тизимига киритилган маъ­лумотга кўра, Жиззах вилоят ҳокимлигида электрон ҳужжат айланишининг умумий кириш ва чиқиш корреспонденцияларида­ги улуши 97,8 фоизни ташкил этган. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ходим­ларнинг 631 нафари (вилоят ҳокимлигида 58 та, шаҳар ва туман ҳокимликларида 540 та) электрон рақамли имзо калитлари билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълу­мотлар порталига Жиззах вилояти ҳоким­лиги томонидан 305 турдаги маълумотлар тўпламлари жойлаштирилиб, ушбу маъ­лумотлар фойдаланувчилар томонидан 146 433 марта кўчириб олинган. Давлат органларининг маълумот тўпламлари ва юклашлар бўйича рейтингида 127 та дав­лат органлари ичида 2 ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майда “Дав­лат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идо­ралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 120-сонли қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсати­лаётган 19 турдаги давлат хизматлари, шунингдек фойдаланиладиган шакллар ва бланкаларни хатловдан ўтказилиб, давлат хизматларининг Ягона реестрига киритил­ди.

– Ҳукуматимиз томонидан қабул қи­линган қонунчилик ҳужжатларига муво­фиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти орган­лари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 14 турдаги рухсат бериш ва 5 та лицензиялаш туридаги хизматлар кўрсатилиши белгиланган. Бугунги кунда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу хизматлар расмий веб-сайт ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинган, – дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вило­яти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмал Савурбаев.

КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ МАРКАЗИ

Жиззах вилоятида “Электрон ҳукумат” тизими доирасида жорий этилган “Ли­цензия” ахборот тизимлари комплексида ишлаш масаласига бағишланган семи­нар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Корея марказида (KOICA) Жиззах вилояти ҳокимлиги ва «Элек­трон ҳукумат» тизимини ривожлантириш департаменти билан биргаликда ташкил этилган семинарда «Лицензия» ахборот тизимига маълумотларни киритиб бориш ва янгилаш учун шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилот­лардан масъул ҳодимлар таклиф этилиб семинар-тренинг ўтказилди.

Ҳозирги кунда вилоят Компьютер­лаштириш маркази маълумотига кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва бошқарма, ташкилотлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлар томонидан бириктирилган масъул шахсларга 6 та йўналиш бўйича “Лицензия” ахборот тизимига кириб маълу­мотларни жойлаштириш учун масъул мута­хассиси томонидан “пароль” ва “логин”лар тарқатилди.

– Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқлар риво­жида муҳим аҳамият касб этмоқда, – дей­ди вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси раҳ­бари Музафаров Саидакром Суҳбатович. – Жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими ва мазкур дастур доирасида “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси яратилиши бу борадаги энг муҳим қадамлардан бири бўлиб келмоқда. Вилоятда мазкур тизим мажмуасида алькоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, нефть маҳсу­лотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш, нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш билан шуғулланиш учун ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома ва лицензияларни киритиш каби ишлар якунига етказилди. Қолган лицензия фаолияти турлари, хусусан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси, ўрмон фондига кир­майдиган дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича рухсатнома бериш ҳамда шаҳар­лар ва туманлар ҳокимликларининг кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ва нотўғри фойдаланилган ерларни қайта рекультивация қилиш учун рухсатнома ва лицензиялар реестрини электрон шакл­да киритиб бориш устида амалий ишлар давом этмоқда. Ҳозирги кунда «Лицензия» ахборот тизимига масъул ҳодимлар то­монидан маълумотлар киритилиб борил­моқда.

Семинар иштирокчилари ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш мар­кази бўлим бошлиғи Р. Ишанов ўртасида “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси реестрига киритиш тартиб ва қоидалари бўйича атрофлича фикрлар ва савол-жавоблар алмашилиб, истиқболдаги вазифа­лар белгилаб олинди.


РЕЖАЛАР

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича:

  • Жиззах вилоятида 2018 йил мобай­нида мобил абонентлар сонини 763,7 мингтадан 775,4 мингтага етказиш;
  • Интернет фойдаланувчилар сони 284,4 мингтадан 300 мингтадан ошириш режалаштирилган.

“Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали томонидан 2018 йил мобайнида:

  • 257 км.дан зиёд оптик толали алоқа линияларини қуриш ва оптик толали тармоқ учун 720 портга тенг 30 та SWICH қурилмасини ўрнатиш;
  • қишлоқ ҳудудларда ахборот-комму­никация инфратузилмасини кенгайтириш учун 40 км оптик толали алоқа лини­яси ташкил қилиш ва 640 портли 7 та MiniMSAN қурилмаларини ўрнатиш.
  • “ЎзМобайл” филиали томонидан 2018 йил давомида 61 та GSM мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш;

“Ахборот технологиялари йўналиши бўйича:

  • 2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика ахбо­рот-кутубхона маркази, “Турон” АКМ томонидан “Мобил кутубхона”ларни жорий этиш лойиҳаси доирасида Жиз­зах вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллеж­лари биноларининг кириш фаеларида QR-кодлар жойлаштириш. Ўзбекистон миллий кутубхонаси электрон китобла­ри тўғрисидаги маълумотларни махсус таблоларда жойлаштириш ва уларни мо­бил қурилмаларга юклаб олиш ва ўқиш имконини яратиш;
  • 2018 йилда “Турон” ахборот-кутубхо­на марказида ташриф буюрувчилар учун Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш;
  • 2018-2019 йилларда Жиззах шаҳри­дан ҳаракатланувчи давлат йўловчи ташиш автобусларига замонавий GPS тизимларини ўрнатиш;
  • 2018-2020 йилларда Жиззах вилоя­ти ҳокимлигининг Вилоят ободонлашти­риш бошқармаси томонидан Бекобод, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Паркент, Оқўўрғон, Келес, Паркент, Бўстонлиқ туманлари­нинг Автобус такси парклари ва Жиззах автовокзалида «Электрон таблоид»лар ўрнатиш;
  • 2019 йил давомида “Компьютер­лаштириш маркази” ДУК томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги серверида IDS/IPS ва DLP тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томо­нидан 2018 йил давомида:

  • соҳа корхоналарида 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ах­борот хавфсизлигини ривожлантиришга қаратилган йиллик чора-тадбирлар ре­жасининг ишлаб чиқилиши ва Вазирлик­нинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғига келишиш учун киритилишини таъминлаш;
  • соҳа корхоналарида ахборот хавф­сизлигининг таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида, жойларда ААТТСНБДИ ходимлари билан мақсадли ўрганишлар ўтказилишини таъминлаш ва ўрганиш натижалари бўйича маълумот­ларни Вазирликка киритиш;
  • вилоятдаги соҳа корхоналарида, маҳаллий давлат органларининг ахборот хавфсизлигига масъул ходимларининг рўйхатини тузиш ҳамда ушбу ходимлар­ни малакасини ошириш мақсадида “Ахбо­рот хавфсизлигини таъминлаш маркази” ходимлари иштирокида жойларда ўқув семинарларини ташкил этиш режалашти­рилган;
  • 2018 йилда Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотларнинг 500 дан зиёд ходимларини Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув марказида мала­ка ошириши режалаштирилган;
  • Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказлари ҳудудий бошқармалари билан Республи­ка ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонли­гини ошириш ва уларга давлат электрон хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Миролим Абилов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги Жиззах вилояти худудий бошкармаси Телекоммуникация
тармокларини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.