Фуқароларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси telegram тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди.
Эндиликда www.bojxona.uz сайтида эълон қилиб борилаётган янгилик, эълон ва божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача анонси ва улар жойлаштирилган манзили қўмитанинг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий ахборот каналига ҳам жойлаштириб борилади. Янгилик билан батафсил танишмоқчи бўлган ўқувчи эса автоматик тарзда ДБҚнинг расмий веб-сайтидаги ҳаволага ўтиши ва ўзи учун керакли маълумотлар билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/customschannel