Давлат божхона қўмитасининг телеграм-канали ишга тушди

Фуқароларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси telegram тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди.

Эндиликда www.bojxona.uz сайтида эълон қилиб борилаётган янгилик, эълон ва божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача анонси ва улар жойлаштирилган манзили қўмитанинг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий ахборот каналига ҳам жойлаштириб борилади. Янгилик билан батафсил танишмоқчи бўлган ўқувчи эса автоматик тарзда ДБҚнинг расмий веб-сайтидаги ҳаволага ўтиши ва ўзи учун керакли маълумотлар билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/customschannel