АКТни ривожлантириш вазирлигида кадрлар ўзгариши

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, 2017 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Мирзахидов Хуршид Мирсабирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги Фармонига кўра, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди ва вазир биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Вазирлик жамоаси Мирзахидов Х.М.га мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ишидаги катта хизматлари, Вазирлик ва тармоқ корхоналари жамоаларининг бирдамлигини мустаҳкамлагани учун миннатдорчилик билдиради.