Beeline: Корпоратив мижозлар учун қўшимча дақиқалар

Beeline компанияси “Business” тариф режалари тўплами янгилангани ҳақида хабар беради. Энди корпоратив мижозларга ҳар ой «Билайн Россия»га қўнғироқ қилиш учун халқаро дақиқалар тақдим этилади.

“Business Silver” тариф режаси фойдаланувчиларига ҳар ой 10 дақиқа, “Business Gold” вa “Business Platinum” фойдаланувчилари учун эса 20 ва 30 дақиқа тақдим этилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, дақиқалардан фойдала имконияти фақат «Халқаро кириш» хизмати ёқилган корпоратив абонентлари учунгина мавжуд. Ёқилган дақиқалар сарфланиб бўлингач эса, “Билайн Россияга” амалга оширилган чиқиш қўнғироқлари тариф режасига асосан ҳисобланади.