«Google» вакиллари Инҳа университетида

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) жаҳон IT-бозорининг етакчиларидан бири бўлган «Google» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда «Google»нинг Дублиндаги офиси ходимлари Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар иштирок этдилар.

Тадбир давомида «Google» вакиллари ўзбекистонлик ёшларга корпорациянинг ривожланиш тарихи ҳамда компания сервислари тўғрисида сўзлаб беришди. «Google» вакиллари компания томонидан ўз ходимлари учун яратилган шароитлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтдилар.

Талабаларни қизиқтирган барча саволларга Абдулла Айдин ва Татьяна Захаровалар батафсил жавоб беришди. Жумладан, ёшлар қандай қилиб «Google» компаниясига ишга жойлашиш мумкинлиги ҳамда компаниянинг янги инновацион маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги саволларига жавоб олишди.