ТАТУ профессор-ўқитувчиларига ташаккурномалар топширилди

30 сентябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялри университетида «1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни« умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирокида «Байрамингиз муборак, азиз Устозлар!» деб номланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вазир профессор-ўқитувчиларни касб байрамлари билан табриклаб, 4 нафар академик ва 11 нафардан ортиқ университетда кўп йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган фахрий устозлар ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган ёш олимларга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги номидан ташаккурномалар топширилди.